“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

Конвенциядир. Халқаро меҳнат меъёрлари умумий меҳнат субъектлари, шароитлари билан 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
27 
бирга алоҳида тоифадаги меҳнаткашларнинг: болалар ва ёшлар, аёллар, меҳнат қилаётган 
мигрантлар, ногиронлар ва бошқалар манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган.
Конвенцияда ўрнатилган қоидалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси 
меҳнат қонунчилигида ҳам меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишларни таъқиқлашга 
қаратилган меъёрлар ўрнатилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 
6-моддасида ҳам истисно ҳолатлар келтирилган. Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига 
хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар 
(аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлиги билан 
боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ўрнатилган меъёрлардан шуни кўриш 
мумкинки, 111-Конвенциядаги мажбурият сифатида белгиланган халқаро меъёрлар меҳнат 
қонунчилигимизда конвенцияда кўрсатилганидан ҳам кенгроқ белгиланган, масалан, 
конвенцияда ёш омили кўрсатилмаган бўлсада, Меҳнат кодексининг 6-моддасида, бошқа 
камситиш омиллари қаторида ёш ҳам белгилаб ўтилган.
Конвенция ва тавсияларни қўллаш бўйича экспертлар қўмитасининг 2015 йилдаги 
маърузасида Ўзбекистон Республикаси томонидан 100-Конвенцияни қўллаш ва миллий 
қонунчилик ҳолати бўйича мулоҳазаси келтириб ўтилган. Унга кўра, Меҳнат кодексида 
камситишнинг таъқиқланиши конвенциядаги тенг тақдирлаш принципини тўла акс 
эттирмайди. Шу боис мазкур масалада Меҳнат кодексига тегишли ўзгартириш киритиш 
тавсия этилади.
100-Конвенциянинг 2-моддасига эътибор қаратиладиган бўлса, тенг тақдирлаш 
принципи миллий қонунчилик; қонунчилик томонидан белгиланган ёҳуд тан олинган 
тақдирлашни белгилаш тизими; тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасида жамоавий 
шартномалар ёки ана шу юқоридаги турли усулларнинг қўлланилиши билан амалга 
оширилиши белгиланган. Ҳар бир усулнинг мазмунида норматив жиҳатдан мустаҳкамлаб 
қўйиш назарда тутилади. Шунингдек, Экспертлар қўмитаси тушунтириш беришича, “тенг 
аҳамиятли меҳнат учун ёки тенг шароитлардаги меҳнат учун тенг тақдирлаш” масаласи 
албатта қонунчиликда акс этиши лозимлигини сўраб қолади. Шундан келиб чиққан ҳолда, 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 153-моддаси (Меҳнат ҳақи миқдорини 
белгилаш)га қуйидаги таҳрирда ўзгартириш киритиш таклиф этилади: “Меҳнат ҳақининг 
миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Тенг аҳамиятли 
ёки тенг шароитлардаги меҳнат учун эркаклар ва аёлларга бир хил миқдорда меҳнат ҳақи 
белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз 
бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди”.

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling