“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари
Download 2.1 Mb. Pdf ko'rish
|
November conf 2019 part 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
- ЁШЛАР ОРАСИДА ОҒИР ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ НАТИЖАСИДА КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН АФФЕКТ ҲОЛАТИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ КРИМИНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. \Масъул мухаррир А.Х. Саидов. – Т.: “Адолат”, 2004 йил. 123-б. 2. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. \Масъул мухаррир А.Х. Саидов. – Т.: “Адолат”, 2004 йил. 112-б. 3. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. \Масъул мухаррир А.Х. Саидов. – Т.: “Адолат”, 2004 йил. 123-б. 4. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”. 2000. 14-б. 5. Ўзбекистон Республикси Меҳнат кодекси. – Т.: “Адолат”. 2011. 6-бет. 6. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. \Масъул мухаррир А.Х. Саидов. – Т.: “Адолат”, 2004 йил. 112-б. 7. Ўзбекистон Республикси Меҳнат кодекси. – Т.: “Адолат”. 2011. 6-бет. 8. Report of the Committee of Experts on the Application of Conventions and Recommendations. ILC.104/III(1A). - P. 306. “ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 28 ЁШЛАР ОРАСИДА ОҒИР ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ НАТИЖАСИДА КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН АФФЕКТ ҲОЛАТИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ КРИМИНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ К.Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси Қайд этиш зарурки, бугунги кунда жамиятимизда ҳуқуқий саводсизликни йўқ қилишга, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўйича чораларни амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион услублари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш олдимизда турган долзарб масалалардан бири саналади. Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва нодавлат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари фақат жазо қўллаш таҳдиди билан эмас, аввало, аҳоли онгига жиноятга қўл урмаслик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, ватанга садоқатли бўлиш, атрофдаги инсонларга юксак ҳурматда бўлиш каби фазилатларини сингдириш лозимлигини доим таъкидлайдилар. Айниқса, Президентимиз ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу борада аҳвол ташвишланарлидир. Хусусан, 2018 йил давомида Ўзбекистонда содир этилган 17500 та жиноятнинг деярли 31 фоизи ёшлар ҳиссасига тўғри келган. Бу рақам жиноят содир этган жами шахслар кўрсаткичининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Ачинарлиси шуки, академик лицей ва касб-ҳунар коллеж ўқувчилари томонидан 875 та, мактаб ўқувчилари томонидан эса 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган. Қашқадарё вилоятида 70 фоиз ёш ҳуқуқбузарлар на мактабда ўқиган ва на иш жойига эга бўлган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 57 фоиз, Сурхондарёда 43 фоиз ва Жиззахда 42 фоизни ташкил этган. Шу йилга қадар мактабга қабул қилинган 371 нафар ёшлар турли жиноятларни содир этганлар. Хоразм, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида вояга етмаганлар ҳатто қотиллик ҳам содир этишган. Бу орада, жорий йилда расмийлар Тошкентда бошқа вилоятлардан ота-онасиз ва васийсиз келган, ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ишламайдиган, балоғатга етмаган 1700 га яқин ёшларни аниқлади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини, уларнинг ёшларга оид қонун лойиҳалари муҳокамасидаги фаоллигини ошириш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларидан 110 нафарга яқин ёшлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ялпи мажлисларида “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ва “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамасида иштирок этди. Муҳокамалар давомида қонунлар лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган 20 дан ортиқ таклифлар билдирилди. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги аниқ вазифалар белгилаб берилган. Айниқса, ушбу соҳада сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, ёшларга доир давлат сиёсатининг янги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling