“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR ROʻYXATI


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR ROʻYXATI 
1. Xegay M. “Gender va madaniyat” Nyu-York. 1987. – 11-b. 
2. Xasanova G. “Gender, siyosat va demokratiya” Qozogʻiston. 2002. – 8-b. 
3. Xasanova G. “Gender, siyosat va demokratiya” Qozogʻiston. 2002. – 11-b. 
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ayollar qoʻmitasidan olingan ma’lumotlarga koʻra. 
5. “Yuksalish umummilliy harakati”ning telegram kanalidan: 
https://t.me/uzbyuksalish
 
6. Oʻzbekiston davlat statistika qoʻmitasining ushbu sahifasidan olindi 
https://stat.uz/uz/2-uncategorised/5221-o-
zbekiston-aholisi
 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
26 
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИККА 
ОИД НОРМАЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИККА 
ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ҚИЛИНИШИ 
 
Махаматов Махмуд Махаматаминович, 
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
университети катта ўқитувчиси, PhD 
Email: 
mmahmud34@mail.ru
  
Аннотация: мақолада Халқаро меҳнат ташкилотининг тенг ҳуқуқлилик принципини 
акс эттирувчи “Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш 
тўғрисида”ги 100-Конвенция, Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар 
тўғрисидаги 111-Конвенцияларининг миллий қонунчиликка тадбиқ қилиниши, улар асосида 
қонунчиликни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. 
Калит сўзлар: халқаро стандарт, конвенция, тенг ҳуқуқлилик, имплементация
Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишларга йўл қўймаслик принципи 
фундаментал ҳуқуқларни назарда тутиб Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон 
Республикаси томонидан ратификация қилинган 1951 йил 29 июнда қабул қилинган “Тенг 
аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш тўғрисида”ги 100-Конвенция 
ҳамда 1958 йил 25 июнда қабул қилинган Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар 
тўғрисидаги 111-Конвенцияда ўз аксини топган. 
Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш тўғрисидаги
Конвенциянинг 1-моддасида атамаларга тушунча бериб ўтилади. “Тақдирлаш” атамаси ўз 
ичига одатдаги асосий ёки минимал иш ҳақини ёки тадбиркор томонидан меҳнаткашга 
қайсидир ишни бажаргани туфайли тўғридан-тўғри ёки билвосита, пулда ёки натурада 
бериладиган асосий ёки минимал маош ва ҳар қандай мукофотни ўз ичига олади. “Тенг 
аҳамиятли меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш” атамаси жинс белгилари бўйича 
камситмай белгиланадиган тақдирлаш ставкаларига киради. 
Конвенцияни ратификация қилган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳар бир аъзоси 
тақдирлаш ставкаларини белгилашнинг амалдаги усулларига мос келадиган воситалар 
ёрдамида кўрсатилган усулларга мувофиқ даражада тақдирлайди, барча меҳнаткашларга 
нисбатан тенг аҳамиятли меҳнат учун тақдирлаш принципи қўлланилишини таъминлаш 
мажбуриятини олади. Бу принциплар эса қуйидаги йўл билан қўлланилиши мумкин: а) 
миллий қонунчилик; б) қонунчилик томонидан белгиланган ёҳуд тан олинган тақдирлашни 
белгилаш тизими; в) тадбиркорлар ва меҳнаткашлар ўртасида жамоавий шартномалар ёки 
ана шу юқоридаги турли усулларнинг қўлланилиши.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра хотин-қизлар ва эркаклар тенг 
ҳуқуқлидирлар (46-модда). Тенг ҳуқуқлилик улар фаолият қиладиган барча соҳаларга 
тегишлидир. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддасида барча фуқаролар 
меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгалиги
шунингдек, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, ва 
мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги
шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига 
алоқадор бўлмаган бошқа натижаларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар 
қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва улар камситиш деб 
ҳисобланади.
ХМТнинг фундаментал конвенцияларидан яна бири 1958 йил 25 июнда қабул 
қилинган Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисидаги 111-

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling