“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
29 
концептуал йўналишларини белгилаб беришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон 
ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги ПФ–
5106-сонли Фармони ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПҚ–3138-сонли қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий 
маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5618-сон 
Фармони шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш 
бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун 
бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий 
механизмларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ушбу соҳани давлат ва 
жамиятимиз учун нақадар муҳим эканлигидан далолат беради. 
Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ёшларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг миллий ва умуминсоний 
қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, 
миллий ўзликни англаш, ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик 
ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва 
жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш ишларида фаол иштирок 
этиш бўйича тизимли муаммолар мавжудлиги, ушбу соҳада бажарилиши лозим бўлган 
вазифалар белгилаб берилган. 
Қайд этиш зарурки, бугунги кунда замонавий киши ҳаётини интернет тизимисиз 
тасаввур қилиш қийин. Қандай маълумот ҳоҳ у об-ҳаво маълумоти бўладими ёки сўнги 
жаҳон янгиликларими барчасини биз интернетдан қидиришга ҳаракат қиламиз. 
Интернетнинг катта устунликлари – киришнинг соддалиги, тартибга солишдаги 
камчиликларнинг мавжудлиги, фойдаланувчи доирасининг чегараланмаганлиги, ахборот 
алмашинуви жараёнининг тез ҳаракатланиши ва бошқа қулайликларида намоён бўлади.
Интернет тизимини ривожланиши ўзининг ижобий жиҳатлари билан бирга, бир қатор 
салбий оқибатларни олиб келаётгани, шунингдек унинг ривожланиши натижасида ундан 
фойдаланган ҳолда турли жиноятлар содир этиш ҳолатлари учраб тургани ҳам сир эмас. 
Шулар жумласига фирибгарлик, оммавий равишда экстремистик ҳаракатларни содир этишни 
тарғиб қилиш, миллатлараро низоларни қўзғатиш, инсон қадр-қимматини камситувчи хатти-
ҳаракатлар содир этиш ва бошқаларни киритиш мумкин.
Аввало, оммавий ахборот воситалари соҳасига интернет тизимини киритиш 
мумкинми, ушбу тушунча глобал тармоқни ҳам қамраб оладими, деган саволга амалдаги 
қонун ҳужжатларидан жавоб излаб кўрсак.
Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» қонунинг 4-
моддасига биноан оммавий ахборот воситалари деганда – оммавий ахборотни даврий 
тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, 
ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, 
кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling