“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари
Download 2.1 Mb. Pdf ko'rish
|
November conf 2019 part 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шакли
ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади. Ҳозирда интернет тизими, ундаги ижтимоий блогларнинг кенг ривожланиши инсон қадр-қимматини камситувчи хатти-ҳаракатлар ёки шахсни оғир ҳақорат қилиш каби қилмишларни нафақат катта ёшлилар орасида, балки соатлаб интернетдаги социал блогларда вақтини ўтказувчи ёшларнинг орасида ҳам тез-тез содир этилишига олиб келмоқда. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддасида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш деб таърифланган бўлиб, мазкур модданинг 2-қисмида нашр қилиш ёки бошқача усулда “ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 30 кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик мустаҳкамланган. Юқоридаги қонун ҳужжатлари таҳлилидан кўриниб турибдики, интернет орқали шахс қадр-қимматини таҳқирлаш бу оммавий ахборот воситалари орқали содир этилган жиноят сифатида баҳоланади. Жиноят кодекси 98-, 106-моддаларида назарда тутилган жиноятларни келтириб чиқарувчи ҳолатлардан бири сифатида жабрланувчини айбдорни оғир ҳақорат қилиши мустаҳкамланган. Амалдаги қонун ҳужжатларида “оғир ҳақорат”ни таърифи ва унинг мезонлари белгиланмаган бўлиб, ушбу тушунча жамиятнинг аҳлоқий ва маънавий-маданий қадриятлари билан чамбарс боғланган бўлиб, бизнингча уни баҳолашда ушбу қилмиш содир этилган вақтдаги жамиятнинг умумий дунёқараши ва аҳлоқий онги даражасини инобатга олиш лозим. Қонун чиқарувчи томонидан белгилаб берилган оғир ҳақорат тушунчаси баҳоловчи категория саналади ва ҳар бир алоҳида вазиятда барча ҳолатларни инобатга олган ҳолда аниқланиши талаб қилинади. Чунки, Жиноят кодексида ҳақоратни даражалари ҳақида ва унинг тавсифловчи жиҳатлари ҳусусида ҳеч қандай норма мавжуд эмас. Бу эса кўпчилик ҳолатларда қонунни татбиқ қилувчи орган олдида маълум қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий. Ҳақоратни оғир ёки оғир эмаслиги иш ҳолатини барча белгиларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Шундай ҳақоратлар тоифасига ота-она, миллий ёки диний қадриятларга нисбатан содир этилган ҳақоратларни киритиш мумкин. Шу боис, ҳақоратни даражасини аниқлашда айбдорнинг индивидуал ўзига хосликларини (ёши, ҳомиладорлиги, турли руҳий касалликларга чалинганлиги ва бошқалар) инобатга талаб қилинади. Оғир ҳақорат деганда қоида тариқасида аҳлоқ қоидаларига зид шаклда шахсни шаъни ва қадр-қимматини қўпол равишда камситиш тушунилади. М.Ҳ.Рустамбоевнинг фикрича “оғир ҳақорат деганда, физиологик аффект ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган гап- сўзлар ёки ҳаракатлар (шахснинг қадр-қимматини, ор-номуси, миллий туйғуларини қўпол равишда таҳқирлаш ва ҳоказо) тушунилади”. М.Усмоналиев, П.Бакуновлар эса “оғир ҳақорат деганда – инсон шаънини камситувчи, қадр-қимматини ерга урувчи, қўпол равишда камситувчи ҳаракатлар” ни тушунишади. М.Королеванинг фикрича, Интернет орқали ошкор қилинадиган маълумотларни бир зумда кенг доирадаги шахсларга етиб бориши унинг воситасида содир этиладиган жиноятларни ижтимоий хавфлилигини ошириб юборади. Бизнингча, ҳақоратни даражасини аниқлашда умумжамият эътироф этган аҳлоқий нормаларга суянган ҳолда, шу билан бир вақтда субъектнинг индивидуал ўзига хос жиҳатларини (ҳомиладорлиги, жисмоний ва руҳий касал ҳолатда эканлиги ва бошқалар) инобатга олиб ҳар бир алоҳида ҳолатларда суд томонидан баҳоланилиши лозим. Ушбу фикрга келишимизга сабаб шундаки, кўпчилик ҳолатларда аниқ бир вазиятларда оддийгина имо-ишора, сўз ёки ибора айбдор томонидан ўз қадр-қиммати ва инсоний туйғуларини таҳқирлаш сифатида қабул қилиниши мумкин. Шу боис, фақатгина суд қонунга амал қилиб, ўз ҳуқуқий онгидан келиб чиққан ҳолда айбдорни психологик ва индивидуал ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда ҳақоратни оғир деб топиши мумкин. Бу ҳолатда шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир алоҳида ҳудудда мавжуд аҳлоқий нормалар ўзига хослиги билан ажралиб туради ҳамда бир вилоятда ҳақоратмуз саналган гап ёки ибора бошқа бир вилоятда жамиятдаги оддий ҳулқ-атвор саналаши ёхуд аксинча бўлиши мумкин. Амалиётда жабрланувчи томонидан қилинадиган ҳақоратлар одатда айбдорни шахсий хусусиятлари ёки уни оиласига ёхуд энг яқин у учун қадрли бўлган инсонга қаратилган бўлади ва бу ҳақорат турли имо –ишоралар, ҳақоратомуз гаплар ёки атрофдагиларни кулгусига олиб келувчи қилиқлар орқали амалга оширилади. Бу билан ҳақорат қилувчи шахс субъектни жамиятдаги обрў-эътибори ёки оддийгина инсоний қадриятлари ёки қизиқишларини оёқ ости қилади. Шу боис, ҳақоратни инсон қадриятини ерга уруш деб баҳолаш мумкин. Қонунда белгиланганидек, ҳар қандай инсон қадр-қимматини камситиш жавобгарликка сабаб бўлиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling