“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

Материал ва услублар 
Шаҳар онкологик диспансерининг сўнгги беш йилдаги (2013-2017 й.й.) маълумотлари 
бўйича 
Тошкент 
шаҳрида 
истиқомат 
қилувчи 
аёлларнинг 
мурожаатлари 
ва 
касалланишларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, аёлларнинг шаҳар онкологик 
диспансерига бўладиган мурожаатлари йилдан-йилга ўсиб бормоқда.
Натижалар ва муҳокама
Аёлларнинг онкодиспансерга бўлган мурожаатларининг ўрганилаётган давр ичида 
йилдан-йилга ортиб бориши қуйидаги жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб 
турибди. Гарчи сут бези яхши сифатли касалликлари бўйича аёлларнинг мурожаатлари 
динамикада ўзгармаган бўлса ҳам, мастопатия бўйича, айниқса, фиброз-кистозли мастопатия 
бўйича мурожаатлари ўсишга мойил бўлиб, оқибатда, ўрганилаётган давр ичида аёлларнинг 
мастопатия билан касалланиши ортган. 
 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
88 
Сут бези патологияси бўйича аёлларнинг шаҳар онкологик диспансерига бўлган 
мурожаатлари (2013-2017 й.й.) 
Мурожаат этиш ва уларнинг сабаблари 
Ўрганилаётган йиллар 
2
013 
2
014 
20
15 
2
016 
2
017 
Жаъми мурожаатлар (мутлоқ сонлар) 
9
190 
9
754 
10
650 
1
1781 
1
3191 
Шу жумладан бирламчи (%)
7
8,4 
6
3,4 
67,

5
6,9 
6
2,2 
такрорий (%) 
2
1,6 
3
6,4 
32,

4
3,1 
3
7,8 
Барча мурожаатлардан сут безининг яхши 
сифатли касалликлари бўйича (%) 
5
8,6 
6
0,2 
58,

5
8,0 
5
8,4 
Шу жумладан мастопатия бўйича (%) 
6
0,6 
6
3,9 
64,

7
6,4 
8
8,0 
улардан фиброз-кистозли мастопатия 
бўйича 
2
6,8 
2
8,0 
32,

3
2,5 
3
7,9 
Биз шунингдек, сут бези саратони бўйича аёлларнинг мурожаатларига ҳам эътибор 
қаратдик. Ушбу кўрсаткич шаҳар онкологик диспансерига барча мурожаат этганлар ичидан 
3,8-4,8% ташкил қилди. Ушбу аёлларда ўтказилган сўров-интервью уларнинг 67,1 % аввал 
мастопатияни ўтказганликларини кўрсатди. 
Тошкент шаҳар онкологик диспансерига мастопатия касаллиги туфайли мурожаат 
этаёган аёлларнинг умумий мурожатларга нисбатан 55-60%ини Чилонзор, Учтепа ва 
Шайхонтохур туманларига тўғри келмоқда. Бу ҳолатни касалликнинг маълум туманларда 
кўп учрашини белгиламайди, балки аҳолининг тиббий савияси юқорилиги ҳақида далолат 
бериши мумкин. Мастопатия касаллигининг мавсумийлигини ўрганилганда касаллик билан 
асосан баҳор ва куз фаслларида кўп мурожаат этишлари аниқланди. 
Ўтказилган текширув натижаларига кўра Тошкент шаҳри онкодиспансерида рўйхатга 
олинган барча мастопатия касалликларидан ёш бўйича тақсимоти ўрганилганда энг катта 
нисбий улуш (27,18%) 40-49 ёшга тўғри келади. Тартиб бўйича кейинги ўринни 30-39 ёш 
(23,9%) эгаллаган бўлса, энг паст нисбий улуш 60 ва ундан катта ёшда (14,12%) аниқланган. 
Демак, аёллар мастопатия билан энг фаол меҳнат қобилияти бўлган ёшда (30-49 ёш) оғриб 
ўтадилар. Бизнингча, бу ҳолат уларнинг меҳнат фаолияти, янада суст бўлган репродуктив 
фаолият билан: туғилишнинг пасайиши ва кўкрак билан озиқлантиришнинг чегараланиши, 
ва ҳатто тўхтатилиши билан боғлиқдир. Мастопатия билан оғриган аёлларнинг ёндош
касалликлар ичида биринчи ўринни пешоб-таносил касалликлари эгаллаб умумий 
касалликларни 18,5%ни ташкил этади. Иккинчи ўринни- эндокрин тизими касалликлари 
(15,1%), учинчи ўринни- овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари (9,7%), тўртинчи ўринни-
қон ва қон яратувчи аъзолар касалликлари (9,4%) ва бешинчи ўринни асаб тизими ва сезги 
аъзолари касалликлари (7,4%) эгаланликлари аниқланди. Бу бешта синфга кирувчи 
касалликлар жами аниқланган касалликларнинг 60,1фоизини ташкил этади. Қолган 10та 
синфга кирувчи касалликлар умумий касалланишнинг 40фоизини ташкил этади (нафас олиш 
тизими касалликлари-7%, қон айланиш тизими касалликлари-5,7%, руҳий ва феъл-атвор 
бузилишлари-3,7%, суяк- мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликлари-3% ва ҳ.к.
10-ҲКТ асосида касалланиш даражаси нозологик формаси ўрганилганда мастопатия 
касаллигидан ташқари темир етишмовчилиги анемияси, қалқонсимон без гиперплазияси ва 
жинсий аъзолар яллиғланиши касалликлари қайд этилганлиги аниқланди. 
Анкета-сўровномалар маълумотларига кўра мастопатия билан хасталанган аёллар 
орасида абортлар сони юқорилиги аниқланди. Бунда 20-29ёшли аёллар бир марта (30%),30-



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling