“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
87
МАСТОПАТИЯГА ЧАЛИНГАН АЁЛЛАРДА УМУМИЙ КАСАЛЛАНИШ
ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ИШЛАБ
ЧИҚИШ
Гўзал Тошматова Адилходжаевна,
Мавлуда МирсагатоваРихсиллаевна
Атроф муҳит гигиенаси
Тошкент тиббиёт академияси,
Тошкент Ўзбекистон
Аннотация: Тошкент шаҳар онкологик диспансерига мастопатия касаллиги
туфайли мурожаат этаёган аёлларнинг умумий мурожатларга нисбатан 55-60%ини
Чилонзор, Учтепа ва Шайхонтохур туманларига тўғри келмоқда. Бу ҳолатни касалликнинг
маълум туманларда кўп учрашини белгиламайди, балки аҳолининг тиббий савияси
юқорилиги ҳақида далолат бериши мумкин. Мастопатия касаллигининг мавсумийлигини
ўрганилганда касаллик билан асосан баҳор ва куз фаслларида кўп мурожаат этишлари
аниқланди.
Калит сўзлар: мастопатия,сут бези саратони, хафв омиллари
Ўзбекистон Республикасида кўкрак бези саратонини эрта аниқлашга, унинг
асоратларини олдини олишга қаратилган кенг қамровли илмий тадқиқотлар ва
давлат
миқёсидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга қарамасдан бу касаллик сабабли мурожаатлар
сони йилдан-йилга ортиб бормоқда (ХоджаевА.В.,2010).
Адабиёт маълумотларига кўра, Ўзбекистонда кўкрак бези хавфли ўсма жараёнига
дучор бўлганлар улуши ҳар 100 мингта аёлга 8,1ни ташкил қилмоқда. Таъкидлаш жоизки,
ҳар куни 102 нафар аёлда кўкрак бези хавфли ўсма касаллиги ташхиси аниқланиб шулардан
41%дан ортиқ ҳолатлари профилактик тиббий кўриклар вақтида қайд қилинмоқда (Ходжаев
А.В.,2010). Кўкрак бези онкологик касалликлари ичида мастопатия салмоғи сезиларли(25-
30% ҳолатларда учрайди.) Мастопатияни эрта аниқлаш кўкрак бези турли ўсма касалликлари
профилактикасида муҳим ўрин тутади.Ушбу патологиянинг ўзига хослиги шундан иборатки,
ҳайз олдидан кўкрак безидаги даврий характердаги оғриқлар, безнинг қаттиқлашиши ва
катталашиши кузатилади. Ҳайз тугагач бу белгилар йўқолади. (Коган И.Ю., 2004).
Мастопатия кўкрак безининг хавфсиз касаллиги ҳисобланиб, у турли сабабларга кўра
гармонларнинг нотўғри тақсимланишн натижасида ривожланади.
Тадқиқот
мақсади мастопатия касаллиги билан мурожаат этган аёлларнинг
умумий
касалланиш даражасини ўрганиш ва шу асосда профилактик тадбирлар ишлаб чиқишдан
иборат бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: