Хi-боб. Корхона (фирма) харажатлари ва фойдаси


Ижтимоий ишлаб чиқариш харажатлари


Download 243 Kb.
bet2/15
Sana07.03.2023
Hajmi243 Kb.
#1246323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
11-боб. Корхона харажатлари

Ижтимоий ишлаб чиқариш харажатлари – бу маҳсулот ишлаб чиқариш учун ижтимоий зарурий меҳнатнинг умумий (жонли ва моддийлашган) сарфларидир. Улар мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш жамият учун қанчага тушганнлигини кўрсатади. Товар ишлаб чиқариш шароитида ижтимоий харажатлар пул шаклида намоён бўлади ва товар қийматига мувофиқ тушади, яъни:
w = c + v + m,
бу ерда: w – ижтимоий ишлаб чиқариш харажатлари ёки маҳсулот қиймати; с – доимий капитал; v – ўзгарувчи капитал (ишчи кучи) харажатлари; m – қўшимча қиймат.
Корхона (фирма) маҳсулотининг ишлаб чиқариш харажатлари – бу корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга қилинган барча сарфлари йиғиндисидир:
k = с + v.
Унинг таркибига хомашё ва материаллар, амортизация, иш ҳақи ва бошқа сарфлар киради.
Ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади. Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари таркибига хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия учун қилинган харажатлар, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. Ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (1-чизма). Ишлаб чиқариш харажатлари деганда маҳсулотни бевосита ишлаб чиқариш учун қилинадиган барча сарфлар (иш ҳақи, хом ашё ва материал сарфлари, амортизация ва ҳ.к.) тушунилади. Товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам бўлади. Муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. Товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. Муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларининг давоми ҳисобланиб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. Харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул тушуми суммасидан қопланади.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling