Хi-боб. Корхона (фирма) харажатлари ва фойдаси


Download 243 Kb.
bet3/15
Sana07.03.2023
Hajmi243 Kb.
#1246323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
11-боб. Корхона харажатлари

Cоф муомала харажатлари сотувчи маоши, маркетинг (истеъмолчилар талабини ўрганиш), реклама ва шу каби харажатлардан иборат бўлади. Соф муомала харажатлари товар қийматини оширмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган товарни сотгандан кейин олинган фойда ҳисобидан қопланади.
Ишлаб чиқариш харажатларининг иккинчи йўналишдаги концепциялари маржиналистлар ва неоклассиклар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар бу борадаги классик назарияларни ҳам муълум даражада ҳисобга оладилар. Бироқ, бу концепцияларнинг ўзига хос томони шундаки, улар ишлаб чиқариш харажатларини тушунтиришда ресурсларнинг чекланганлиги ва улардан муқобил фойдаланиш имкониятларидан келиб чиқадилар.
Маълумки, муайян бир ресурсни ишлаб чиқаришнинг бирон-бир йўналиши бўйича сарфланиши эндиликда бу ресурсдан бошқа йўналишларда фойдаланиш имкониятини чеклаб қўяди. Шунга кўра, тадбиркор (ёки ресурс



1-чизма. Харажатларнинг намоён бўлиш соҳасига кўра туркумланиши.


эгаси) мазкур ресурсни энг юқори даражада наф келтирувчи йўналишга сарфлашга ҳаракат қилади.
Иқтисодий ресурсларни энг юқори наф олиш мақсадида бошқа муқобил йўналишларда ишлатилишига йўл қўймай ўзига жалб этиш учун тўлов иқтисодий ёки зиммасига тушувчи харажат деб аталади.
Иқтисодий харажатлар микродаражадаги иқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлиб, корхона (фирма) миқёсида муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг самарадорлик даражасини ифодалашда муҳим аҳамият касб этади.
Маржиналистик сарф-харажатлар назарияси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. Шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади (2-чизма). Ташқи харажатлар корхона томонидан учун зарур ресурс ва хизматларни ташқаридан тўлов асосида жалб этиши натижасида вужудга келадиган харажатлардир. Бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом-ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. Ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади.
Корхонанинг ўзига тегишли бўлган ресурслардан фойдаланиши билан боғлиқ харажатлар ички харажатлар дейилади. Бундай харажатлар пул тўловлари шаклида чиқмайди. Шу сабабли ички харажатлар даражасини баҳолаш ўз ресурслари қийматини шунга ўхшаш ресурсларнинг бозордаги нархларига таққослаш орқали амалга оширилади.






Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling