Хi-боб. Корхона (фирма) харажатлари ва фойдаси


- чизма. Харажатларнинг жалб этилиш манбаига кўра туркумланиши


Download 243 Kb.
bet4/15
Sana07.03.2023
Hajmi243 Kb.
#1246323
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
11-боб. Корхона харажатлари

2- чизма. Харажатларнинг жалб этилиш манбаига кўра туркумланиши.

Ташқи ва ички харажатларнинг моҳиятини очиб бериш, уларнинг бир-биридан фарқини тушунтиришда бугунги кунда бизнинг хўжалик амалиётимизда кўплаб фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорларни яққол мисол тариқасида келтириш қўл келади. Айтайлик, бирон-бир тадбиркор ўзига қарашли бўлган хонадонда кичик ишлаб чиқариш цехи ташкил қилди. Бу ерда унинг ташқи харажатлари аниқ: ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё учун тўлов, электр энергияси, сув ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловлар, транспорт хизматлари учун тўлов ва бошқалар. Бу ўринда ички харажатлар нимадан иборат бўлади, деган савол туғилиши табиий.


Мисолимиздан кўринадики, тадбиркор цех биноси сифатида ўз хонадонидан фойдаланяпти. Шубҳасиз, у ўз хонадонидан фойдаланганлиги учун ўзига ҳақ тўламайди, бироқ агар у ушбу хонадонни бирон-бир кишига ижарага берганида маълум миқдорда (айтайлик 50 минг сўм) пул даромади олган бўлар эди. Унинг хонадонидан цех сифатида фойдаланиш муқобил ҳолатда келиши мумкин бўлган ижара тўловидан, яъни 50 минг сўмдан маҳрум этмоқда. Демак, бу ўринда тадбиркор «кўзга кўринмаган» ҳолда 50 минг сўм сарфламоқда, яъни ички харажат қилмоқда. Бу турдаги ички харажатларга яна тадбиркорнинг иш ҳақини, агар оила аъзолари меҳнатидан фойдаланса, уларнинг иш ҳақини ва шунга ўхшаш бошқа харажатларни киритиш мумкин.
Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов - нормал (меъёрдаги) фойда ҳам рента ва иш ҳақи билан бирга харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Нормал фойда иқтисодий фойдадан фарқ қилади (иқтисодий фойданинг мазмунига кейинги ўринларда тўхталиб ўтамиз). Бизнинг мисолимиздаги тадбиркор ўз фаолиятининг самарали эканлигини кўрсатувчи умумий фойдадан ташқари яна нормал фойда ҳам олиши лозим. Нормал фойда – бу иқтисодий ресурс сифатидаги тадбиркорлик қобилиятини рағбатлантириб туриш учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади. Агар бирон-бир фаолият тури нормал фойда келтирмаса, тадбиркор бу фаолият тури билан шуғулланишдан тўхтайди ва ўзининг куч-қувватини бошқа фаолиятга сарфлайди.
Сарф-харажатларни ички ва ташқи харажатларга ажратиш, корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имкониятини беради.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир қилиш ёки қилмаслигига қараб харажатлар доимий ва ўзгарувчи харажатларга бўлинади (3-чизма).






УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАР












Доимий харажатлар




Ўзгарувчи харажатлар










Корхона тўлов мажбуриятлари




Хом-ашё

Солиқлар




Материал

Амортизация ажратмалари




Ёнилғи

Ижара ҳақи




Транспорт хизмати

Қўриқлаш хизмати харажатлари




Ишчилар иш ҳақи ва шу кабилар учун харажатлар

Бошқарув ходимлар маоши ва ҳ.к.










Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling