Хii-мавзу
Download 209 Kb.
|
13-боб. Аграр муносабат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
Асосий таянч тушунчалар:
Аграр муносабатлар – ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар. Рента муносабатлари – ердан фойдаланиш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромадни тақсимлаш ва ўзлаштириш билан боғлиқликда вужудга келадиган муносабатлар. Дифференциал рента – ер участкаларининг унумдорлигидаги ва жойлашган жойидаги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад. Дифференциал рента I – ерларнинг табиий унумдорлиги фарқлар натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад. Дифференциал рента II – ерларнинг иктисодий унумдорлигини ошириш натижасида вужудга келадиган қўшимча соф даромад. Абсолют рента – қишлоқ хўжалигида ерга бўлган хусусий мулкчилик монополияси натижасида вужудга келиб, ҳамма турдаги: яхши, ўртача ва ёмон ерлардан олинадиган рента. Монопол рента – алоҳида табиий шароитга эга бўлган, ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириладиган ерлардан олинадиган рента. Ундирма саноатда рента – фойдали қазилма конларининг жойлашиши (ер юзасига нисбатан) ва уларнинг бойлиги жиҳатдан фарқлар натижасида вужудга келади. Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ хўжалик тармоқларининг бирлиги. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси – бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи соҳалар. Ижтимоий инфратузилма – одамлар яшаш ва турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳалар. Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги билан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига етказиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёнидир. Агробизнес – тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ соҳалардаги намоён бўлиш шакли. Такрорлаш учун савол ва топшириқлар Аграр муносабатларнинг мазмунини, иқтисодий муносабатларда тутган ўрнини ва хусусиятларини кўрсатиб беринг. «Ерга эгалик» ва «ердан фойдаланиш» тушунчаларини изоҳланг. Ер рентаси назарияларининг умумий томонлари ва туб фарқларини кўрсатиб беринг. Ер рентасининг асл мазмунини тушунтиринг. Дифференциал (I ва II) ва абсолют рентанинг ҳосил бўлиш шарт-шароитлари, манбалари ва тақсимланишини тушунтириб беринг. Монопол рента нима? Қазиб олувчи ва ундирма саноатда рента қандай ҳосил бўлади? «Ижара ҳақи» ва «ер рентаси» нинг фарқларини изоҳланг. Агробизнеснинг иқтисодий моҳиятини тушунтиринг ва унинг асосий турларига тавсиф беринг. Агросаноат мажмуаси ва агросаноат интеграцияси тушунчалари иқтисодий мазмунига ўз фикрингизни билдиринг. 1 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: «Ўзбекистон», 1998, 225-226-бетлар. 1 Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси». Т., «Ўзбекистон», 1999 й., 20-модда. 1 Основы экономической теории. Политэкономия: Учебник /Под ред. д-ра экон. наук, проф. Д.Д.Москвина. Изд. 3-е, исправл. – М.: Едиториал УРСС, 2003, с.216-217. 1 Каримов И. А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т. “Ўзбекистон” 1998, 239-бетлар. 2 Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2000 год. Тошкент - 2001. 41-бет; ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги Самарали иқтисодий сиёсат маркази. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарҳ, 2004 йил. №8, март 2005 йил, 52-бет. 3 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. Т.: «Ўзбекистон», 1995. 64-65-бетлар. 4 Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари. Тошкент-1999, 7-бет. 1 Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари. Тошкент – 1999, 35-бет. 2 Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2000 год. Тошкент-2001. 43-бет. 2 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: «Ўзбекистон», 2005, 84-бет. 3 ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги Самарали иқтисодий сиёсат маркази. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарҳ, 2004 йил. №8, март 2005 йил, 52-бет. Download 209 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling