Хii-мавзу
-§. Агробизнес ва унинг турлари
Download 209 Kb.
|
13-боб. Аграр муносабат
4-§. Агробизнес ва унинг турлари
Тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалик соҳаларидаги шакли агробизнес кўринишида намоён бўлади. Агробизнес тушунчасига қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига техникавий, таъмирлаш хизмат кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир. Қисқача қилиб айтганда, агробизнес агросаноат интеграцияси натижасида вужудга келган агросаноат мажмуасининг барча бўғинларни қамраб олади. Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат. Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини фермер ва деҳқон хўжаликларидир. Чунки улар бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу хўжаликлар ўз ерида ёки ижарага олинган ерда иш юритиб, унда мулк эгаси ва ишлаб чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари ҳисобланиб, айрим ҳолларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ҳам мумкин. Фермер хўжалигининг афзаллиги шундан иборатки, ундан мулк ва меҳнат бевосита қўшилади, бу эса юқори самарани таъминлайди. Фермер хўжаликлари мустақил тузилма бўлиш сабабли ўз фаолиятини бозор конъюнктурасига тез мослаштира олади. Унда иқтисодий манфаат ва пировард натижа учун масъулият битта фаолиятнинг икки томонини ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси фермер хўжалигининг яшовчанлигини таъминлайди. Республикада ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичларидаёқ, Президентимиз Ислом Каримов фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият кўрсатиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Шу сабабли республикамизда қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Республикада бу жараён зарар кўриб ишлаш натижасида оғир аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларининг таркиби фермер хўжаликларидан иборат ширкатлар уюшмасига айлантириш, мавжуд давлат ва жамоа хўжаликлари таркибида улар ресурслари ҳисобидан фермер хўжаликлари уюштириш ҳамда деҳқоннинг ўз мол-мулки негизидан бундай хўжаликларни деҳқон хўжалиги ташкил қилиш йўли билан боради. Фермер хўжалигининг барча ташкилий шаклларининг умумий томони шундаки, улар ижарага олинган давлат ерида фаолият кўрсатади. Фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва ҳукумат қарорларига асосланади. Бу қонуний ҳужжатларда фермерларга ажратилган ерларни мерос қилиб қолдириш шарти билан узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди. Шу билан, бирга бу хўжалик учун ерларнинг унумдорлигини сақлаш ва оширишда давлат томонидан кафолатлар яратиш йўли билан уларни ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди. Шундай қилиб фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий шарт-шароитлар яратилди. Республикада фермер хўжаликлари самарали ишлаши учун зарур хизмат кўрсатувчи инфратузилма – агрофирмалар, машина- трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, тайёрлов пунктлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар тизими шаклланди. Агробизнес турларидан бири агрофирмалардир. Улар маълум турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уни пировард маҳсулот даражасигача қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхоналардир. Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам саноатга хос ресурсларни ишлатиб, истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот яратади. Мазкур турдаги корхоналар турли мулкчиликка асосланиши, чунончи оилавий хўжалик асосида ҳам ташкил топиб, кичик заводлар билан бирикиши мумкин. Агросаноат бирлашмалари ва комбинатлари агробизнеснинг янги турларидир. Download 209 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling