Хii-мавзу


Download 209 Kb.
bet3/11
Sana17.02.2023
Hajmi209 Kb.
#1204941
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13-боб. Аграр муносабат

Дифференциал рента I ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган, саноат марказларига, бозорларга ва алоқа йўлларига яқин жойлашган серунум ер участкаларида вужудга келади. Чунки бундай ер участкаларида сарф-харажатлар даражаси унумдорлиги паст, бозорлардан, шаҳарлардан ва марказий йўллардан узоқ жойлашган ер участкалари маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатга нисбатан кам бўлади. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз (1-жадвал).


1-жадвал. Дифференциал рента I нинг ҳосил бўлиши



Ер участ-каси

Ижти-моий ишлаб чиқариш харажат-лари (сўм)

Ўртача фойда (сўм)

Ижти-моий қиймат (сўм)

Ялпи маҳсу-лот (тонна)

Маҳсу-лотнинг индиви-дуал қиймати
(сўм)

Ижти-моий қиймат – бозор нархи (сўм)

Ялпи сотил-ган маҳсу-лот (сўм)

Диф-ферен-циал рента I
(сўм)

А

8000

2000

10000

20

500

500

10000

-

Б

8000

2000

10000

25

400

500

12500

2500

В

8000

2000

10000

30

333

500

15000

5000



Биз жадвалда бир миқдорга эга бўлган, лекин ҳосилдорлиги турлича, уч хил ер участкасини (хўжаликни) мисол қилиб олдик.
Мисолимиздаги бу уч хил ер участкаларидан олинган маҳсулотнинг ижтимоий қиймати бир хил, яъни 10000 сўмни ташкил қилади. Ялпи ҳосилдорлик А участкасида 20 тонна, Б ва В участкаларда 25 ва 30 тоннани ташкил қилади. Ҳар бир участкадан турлича ҳосил олинганлиги туфайли уларда етказилган маҳсулотларнинг индивидуал қиймати ҳам турлича бўлиб чиқади. Яъни, А участкасида ҳар бир маҳсулот бирлигининг қиймати 500 сўм бўлса, Б участкасида 400 сўм, В участкасида эса 333 сўмни ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмон участкада етиштирилган маҳсулот нархида сотилади (мисолимизда 500 сўм). Натижада ёмон ер участкаси (А) ўзининг якка ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш ва фойда олиш имконига эга бўлади. Ўртача (Б) ва яхши (В) ер участкаларида эса ёмон ер участкаси (А)га нисбатан 2500 ва 5000 сўм миқдорда қўшимча даромад олинади.
Бу олинган қўшимча даромад ернинг табиий унумдорлиги билан боғлиқ бўлган дифференциал рента I ни ташкил қилади.

Download 209 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling