Хисоботи институтдан амалиёт раҳбари


Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари


Download 253.5 Kb.
bet13/15
Sana27.01.2023
Hajmi253.5 Kb.
#1130968
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ibrohimov Bahodir Ne\'matov domlaga Hisobot qayta 2

Молиявий ҳисоботларнинг асосий идентификацияланган реквизитлари
57. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг бир хил турдаги шаклларида аниқ идентификацияланган бўлиши керак.
58. Қуйидаги ахборотлар молиявий ҳисоботларнинг ҳар бир саҳифасида иложи борича тўлиқ акс эттирилиши керак:
58.1. Субъектнинг номи, мулк шакли, юридик манзили, бўйсуниши, идентификация рақами ва субъектни аниқлаш учун бошқа реквизитлар;
58.2. Молиявий ҳисоботлар якка корхоналарни ёки корхоналар гуруҳини ўз ичига оладими;
58.3. Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар билан қамраб олинган давр.
59. Тақдим этилган ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун қуйидаги реквизитлар ҳам ёритиб берилиши ва зарур бўлганда такрорланиши керак:
59.1. Молиявий ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча валютадан фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар;
59.2. Молиявий ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун фойдаланилган аниқлик даражаси, масалан, рақамлар минглар ҳисобида кўрсатилганми ёки миллионлар ҳисобидами ва ҳоказо.
Ҳисобот даври ва ҳисобот санаси
60. 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади.

МАВЗУ 6: Корхонанинг ички назорат органлари, ушбу бўлинма (ходимлар) функциялари билан танишиш
Счётлар – бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги ҳолати (бошланғич ва охирги), шунингдек уларнинг шу даврдаги ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) тўғрисидаги маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган счётлар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади.
Бухгалтерия ҳисоби счётларини таснифлаш асослари
(3-чизма)

Бухгалтерия ҳисоби счётлари

1.Доимий счётлар


2.Вақтинчалик (транзит) счётлар

Доимийлигига кўра






1.Актив счётлар
2.Контактив счётлар
3.Пассив счётлар
4.Контрпассив счётлар

Балансда жойлашишига кўра

Баланс валютасига киритилишига кўра





1.Баланс счётлари
2.Балансдан ташқари счётлар

1.Синтетик счётлар


2.Аналитик счётлар

Маълумотларни жамлаш даражасига кўра




Бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисоб турларидан фарқ қиладиган жиҳатларидан бири шундаки, юз берган операциянинг суммаси унда икки марта, яъни бир счетнинг дебетига, бошқа бир счетнинг кредитига ёзилади. Бундай ёзувга икки ёқлама ёзув усули деб аталади.


Счётларга икки ёқлама ёзувни, бошқачасига, бухгалтерия ёзуви, бухгалтерия ўтқазмаси деб ҳам атайдилар.
Бухгалтерия ўтқазмалари оддий ва мураккаб турларга бўлинади.
Бухгалтерия ўтқазмаларини турли усулларда бериш мумкин: горизонтал, вертикал, счетлар схемаси кўринишида.
Горизонтал усул асосан оддий бухгалтерия ўтқазмаларини беришда қўлланилади ва тахминан қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Download 253.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling