51-модда. Низоларни ҳал этиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
52-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзгартиш ва қўшимчалар билан
01.04.2022 й. ҳолатида.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 16 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади оилавий тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик
Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Оилавий тадбиркорлик
Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир.
Оилавий тадбиркорлик ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади.
Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектлари уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан болалари ва невараларининг эрини (хотинини), ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг хотинини (эрини) ва болаларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектининг иштирокчиси сифатида жалб этишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |