Хизматда фойдаланиш учун т а д б и


-боб. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари


Download 150.07 Kb.
bet8/52
Sana23.04.2023
Hajmi150.07 Kb.
#1388938
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
01 Тадбирк фаолият хуқуқ асослари тарқатма материаллари Раджабов (2)

3-боб. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳуқуқларининг кафолатлари

18-модда. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатлари
Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари қатори дахлсиздир ва давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Тадбиркорлик субъекти мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, бошқа ташкилотларнинг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

181-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай бўлган қонунчиликдаги ўзгартишлардан кафолатлар
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонунчилик ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак.

19-модда. Тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликда ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш эркинлиги кафолатлари
Тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



Download 150.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling