Актив счётлар – корхона активларини акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Пассив счётлар – корхона активларини ташкил топиш манбаларини кўрсатувчи
хусусий капитал ва мажбуриятларни акс эттиришга мулжалланган счётлар.
Контрактив счётлар – корхона активларининг соф қийматини топишда чегириб
ташланадиган суммаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар.
Контрпассив счётлар – корхонанинг хусусий капитали ва мажбуриятларининг
соф қийматини топишда чегириб ташланадиган суммаларни акс эттиришга
мўлжалланган счётлар.
Баланс счётлари –бу қолдиқлари балансга киритиладиган счётлар. Активлар,
мажбуриятлар ва хусусий капитални акс эттиришга мўлжалланган барча счётлар баланс
счётлари ҳисобланади.
Балансдан ташқари счётлар – корхонада вақтинчалик сақланаётган,
фойдаланилаётган, лекинда унга тегишли бўлмаганлиги учун балансга киритиб
бўлмайдиган активларни, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларни акс эттиришга
мўлжалланган счётлар.
Синтетик счётлар – бу маълумотларни фақат пул ифодасида қайд этиб ва жамлаб
берувчи счётлар.
Аналитик счётлар – бу маълумотларни турли батафсилликларда ва турли ўлчов
бирликларида қайд этиб ва жамлаб берувчи счётлар.
Синтетик ҳисоб – бу синтетик счётлар асосида юритиладиган ҳисоб.
Аналитик ҳисоб – бу аналитик счётлар асосида юритиладиган ҳисоб.
Бухгалтерия ўтказмаси – бу юз берган операция суммасини бир счетнинг
дебетига, бошқа бир счетнинг кредитига ёзиш.
Оддий бухгалтерия ўтказмаси деганда иккита счет қатнашган, шундан бири
дебетланган ва бошқаси кредитланган ўтқазмага айтилади.
Мураккаб ўтказмалар – бу уч ва ундан кўп счетлар қатнашиб тузилган
ўтказмаларга айтилади. Бундай ўтқазмаларда битта счет дебетланиб, икки ва ундан кўп
бошқа счетлар кредитланади ёки шунинг тескариси бўлади.
Счётлар режаси – бу корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий
хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда қўлланиладиган счётларнинг
тартиблаштирилган тизими
21-сон БҲМС - бу хўжалик юритувчи субъектлар молиявий хўжалик фаолиятини
акс эттиришга мўлжадданган бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқномани ифода этувчи меъёрий ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |