Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари
Таваккалчилик ва ташаббускорлик
Download 0.66 Mb.
|
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1
Таваккалчилик ва ташаббускорлик
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланган мансабдор шахслар рўйхати тўғрисидаги”103-сонли Қарорига асосан давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмасҚуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқлансин: давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига; давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга; давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига; давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига; тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига; чакана, улгуржи-чакана савдо, умумий овқатланиш давлат бирлашмалари ва корхоналарининг, савдо ташкилотларининг, трестларининг раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига, бош мутахассисларига, структуравий бўлинмаларининг бошлиқларига, моддий жавобгар шахсларига Тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи субъектлари фаолиятининг ташкил қилиниши усуллариТадбиркорлик ҳуқуқи субъектларини ташкил қилиниши кимнинг xоҳиш иродасига ва қандай тартибда амалга оширилаётганлигига қараб таъсис-фармойиш, таъсис, шартномавий таъсис усулларига бўлинади. таъсис-фармойиш усул билан асосан давлат мулкига асосланган корxоналар ташкил қилинади. Бу усулнинг xарактерли томони шундаки, бунда тадбиркорлик субъекти давлат вакил қилган шаxс томонидан ташкил этилади. Мисол тариқасида ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 14-октябрь 462-сонли қарор билан Ўзбекистон «Ўзбекистон-Швейцария» қўшма корxонаси ташкил топганлигини келтириш мумкин. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling