Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари


Хўжалик ширкатлари ва уларнинг турлари (тўлиқ ва командит ширкатлар)


Download 0.66 Mb.
bet7/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1526223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1

Хўжалик ширкатлари ва уларнинг турлари (тўлиқ ва командит ширкатлар).


ХЎЖАЛИК ШИРКАТИ
бу ширкат номидан ҳаракат қилувчи икки ёки ундан ортиқ шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузган шартномавий юридик шахс мақомига эга бўлган бирлашмасидир.
Хўжалик шаркатларининг икки тўлиқ ва коммандит ширкат каби турлари мавжуд.
ТЎЛИҚ ШИРКАТ
Иштирокчилари (тўлиқ шериклари) ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат деб ҳисобланади (8-модда).
КОММАНДИТ ШИРКАТ
Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат деб ҳисобланади (28-модда).

Хусусий корхона


Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонун . 2003 йил 11 декабрь.
Қонуннинг мақсади хусусий корхоналарнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Хусусий корхона


Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади. Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидир.
Хусусий корхона ўз мулкида алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling