Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари


Download 0.66 Mb.
bet3/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1526223
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1

Таъсис этиш усули билан битта шаxс иштирокидаги ташкилотлар ҳам тузилиши мумкин. Уларнинг фаолияти xусусий мулкка асосланган бўлади (Мас. Хусусий корхона ташкил этиш).
Шартномавий таъсис усули билан икки ва ундан ортиқ таъсисчилар томонидан ўзларининг мулкий улушларини бирлаштириш асосида таъсис шартномаси тузиш йўли билан тадбиркорлик субъектларининг фаолият йўналишлари белгиланади ва тузилади (Мисол учун: МЧЖ ташкил этиш).

Якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъекти сифатида


 Якка тартибдаги тадбиркорлик (Қонуннинг 6-модда)
Якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.
ЯТТ жисмоний шахс томонидан мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.
Ҳунарманд ЯТТлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
ЯТТ ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимлар тузаётганида, ЯТТ сифатида ҳаракат қилаётганлигини, агар бу битимларни тузиш вазиятининг ўзидан аниқ англашилмаса, кўрсатиши керак. Бунда ЯТТ ўз мажбуриятлари бўйича жавобгарликдан озод этилмайди.
ЯТТликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.

Якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субъекти сифатида


«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида жисмоний шаxсларнинг юридик шаxс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти шакллари мустаҳкамланган. Унга кўра:
- эр-xотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик;

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling