Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ БОШҚАРУВЧИ ОРГАНЛАР
Download 0.66 Mb.
|
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
06.05.2014 й.
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ БОШҚАРУВЧИ ОРГАНЛАРАкциядорлик жамиятини бошқариш Акциядорлик жамиятини акциядорларнинг умумий йиғилиши Кузатув кенгаши Ижроия органи Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларЎзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2007 й., 29-30-сон, 297-модда, 50-51-сон, 506-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда) 2001 йил 6 декабрь, 310-II-сон Ушбу Қонуннинг мақсади масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларМасъулияти чекланган жамият (3-модда) Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. МЧЖнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. МЧЖнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамият (4-модда) Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча масъулиятли жамият деб ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Муассислар улушларига бўлинган устав фондига эга бўлган тижорат ташкилоти хўжалик ширкати ҳисобланади, унда муассислар ёки айримлари ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти юритишда шахсан иштирок этадилар. Хўжалик ширкати, агар таъсис шартномасида ўзгача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади. Хўжалик ширкати мустақил балансида алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Хўжалик ширкати қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириши мумкин. Қонунларда белгиланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан лицензия асосида шуғулланиши мумкин. Хўжалик ширкати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлиши, ваколатхонал ва филиаллар ташкил этиши мумкин. Хўжалик ширкати давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан юридик шахс мақомига эга бўлади. Хўжалик ширкати тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлади. Муҳрда унинг фирма номи бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин. Хўжалик ширкати фирма номи ёзилган штампларга ва бланкаларига, эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгисига ва бошқа ўз белгисига эга бўлади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонун Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling