Хўжалик (тадбиркорлик) ҲУҚУҚининг субъектлари


КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ


Download 0.66 Mb.
bet11/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1526223
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2 мавзу Тадбиркорлик субъектлари 1

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ


Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.
Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар юқорида санаб ўтилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.
Давлат корхоналари тўғрисида
НИЗОМ
2006 йил 16 октябрь, 215-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига  1-ИЛОВА
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат корхонасининг ҳуқуқий мақомини, давлат корхонасини, унинг филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти хусусиятларини, муассиснинг, ижро этувчи органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, давлат корхонаси билан унинг муассиси ўртасидаги мулкий муносабатларни белгилайди.
ДАВЛАТ КОРХОНАСИ 
давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига биркитилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи — муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади
3. Давлат корхонаси алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг фирма номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади. Давлат корхонасининг фирма номида «давлат корхонаси» сўзлари бўлиши керак.
Давлат корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
4. Давлат корхонаси муассис розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси (аъзоси) бўлиши мумкин.
Давлат корхонаси давлатнинг бошқа корхонаси муассиси бўлишга ҳақли эмас.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари фаолиятнинг лицензияланадиган турларини, фаолиятнинг ушбу турларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда, тегишли лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидирлар.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling