Хомила ичи ўсиининг орқада қолиши. Туғруқда ҳомила дистресс синдроми. Кам вазнли чақалоқ. Янги туғилган чақалоқларнинг реанимация асослари
Download 39.14 Kb.
|
7 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- III гуруҳ
- Клиникаси. Гипоксия, ҳомиланинг она қорнидаги хавф солувчи асфиксияси, ҳомиланинг она қорнидаги бошланган асфиксияси Ташхислаш.
Этиологияси(3 Гуруҳ):
I гуруҳ: кислород етишмовчилиги ёки карбонат ангидрит гази кўпайиб кетиши, юрак-қон томир касалликлари, ўпкабронх касалликлари, пастки ковак вена босилиш синдроми, анемиялар, заҳарланишлар, интоксикациялар, қон йўқотишлар, турли этиологияли шоклар. II гуруҳ: ҳомила-плацентар қон айланиши бузилиши – гестоз, муддатидан ўтган ҳомиладорлик, ҳомилага хавф солувчи ҳолатлар, плацентанинг жойлашиш нуқсонлари, НЖЙМК, плацентаинфарктлари,туғруқ фаолияти нуқсонлари, киндик патологиялари (ўралиб қолиши, чўзилиши, тушиб қолиши) III гуруҳ: ҳомила касалликлари – гемолитик касаллик, анемия, гипотензия, инфекцияланиши, туғма ривожланиш нуқсонлари, туқ вақтида ҳомила бошининг узоқ вақт сиқилиб туриши. Патогенези. Қонннинг кислород билан тўйиниши камайиши алмашинув жараёни бузилиши, яъни ацидозга, сут кислотаси йиғилишига ва натижада барча аъзолар фаолияти бузилишига олиб келади. Натижада буйракусти бези функцияси фаоллашиб, катехоламинлар, вазоактив моддаларнинг ажралишига ва тахикардияга, қон айланиш марказлашувига (мия ва жигар, жигар катталашади), артериал босим ортишига ва натижада организм ишемиясига, сфинктерлар очилиб, меконий ажралишига олиб келади. Сўнг сут кислотаси таъсирида қон томирлар ўтказувчанлиги ортиади, қон айланиш тезлиги камаяди. ДВС-синдром – бу гиповолемия, гемоконцентрация, тўқималар шиши, ҳаётий муҳим аъзоларга қон қуйилишлар натижасидир. Сезиларли даражадаги кислород етишмовчилигида брадикардияга ўтиб, артериал босим пасаяди. Макро-, микрогемодинамика ва метаболизмнинг сезиларли бузилишлари аъзолар тўқимасининг деструкциясига олиб келади. Клиникаси. Гипоксия, ҳомиланинг она қорнидаги хавф солувчи асфиксияси, ҳомиланинг она қорнидаги бошланган асфиксияси Ташхислаш. 1. КТГ – нормада ЮУС 120-160 зарба/мин. гипоксияда: тахикардия: брадикардия: - енгил 140-180 зарба/мин. -енгил 118-100 -кучли более 180 -кучли менее 100 2. Ҳомиланинг биофизик кўрсаткичлари: -ҳомиланинг нафас олиш ҳаракати камайиши 30 нафас сони/мин.дан кам -ҳомиланинг ҳаракат фаоллиги камайиши 60 мин.да 6 ҳаракатдан кам -ҳомила тонуси гипотония -нострессли тест ҳаракатга тахикардия (нормада) 3. Амниоцентез - гормонлар миқдори, pH, хромосома туплами, сфингомиелинни аниқлаш 4. Доплерометрия 5. Кордоцентез Даволаш (асосий касалликни даволаш). 1. Бачадон-плацента қон айланишини яхшилаш 2. Она-ҳомила алмашинувини яхшилаш 3. Плацентанинг метаболик функциясини яхшилаш 4. Ҳомилага плацента орқали таъсир қилиш 1.Қон томирни кенгайтирувчи воситалар: магнезия сульфати, папаверин, но-шпа, эуфиллин, компламин (капилляр қон айланишни яхшилайди) 15%-2,0 м/о ёки 0,15 - 3 марта кунига. Курантил (юрак қон томирларини танлаб кенгайтиради, веноз қаршиликни камайтиради, бачадон тонусига таъсир қилмасдан плацента орқали ҳомилага ўтади). 2.Қоннинг реологик хусусиятини яхшилаш: реополиглюкин, трентал, оқсил воситалари, гепарин (коагулограмма назоратида) –бу воситаларининг барчаси плацента орқали ҳомилага яхши ўтади. 3. Бачадон-плацента қон айланишига таъсир қиладиган воситалар: партусистен, гинипрал, эстрогенлар, сигетин. 4. Ҳомила организмидаги метаболик ўзгаришларга таъсир қилиш: барокамера, кислород, глюкоза- инсулинда ҳомила тўқималари томонидан ассимиляция қилинади (10-20%), витамин В6, Е, С, метионин, глютамин кислотаси, юрак гликозидлари (дигоксин, корглюкон), мембраностабилизаторлар-эссенциале, актовегин, витамин В12, кокарбоксилаза, АТФ. Сфингомиелин ишлаб чиқарилиши учун дексаметазон. Download 39.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling