Хомила ичи ўсиининг орқада қолиши. Туғруқда ҳомила дистресс синдроми. Кам вазнли чақалоқ. Янги туғилган чақалоқларнинг реанимация асослари


Ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиш синдроми


Download 39.14 Kb.
bet6/6
Sana06.04.2023
Hajmi39.14 Kb.
#1277905
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 мавзу

Ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиш синдроми.
I.Симметрик – ҳомила ўлчамлари пропорционал кичрайган бўлади. Барча аъзолари тўлиқ етилмаган ва гестация муддатига мос келмайди. Кўпинча, бачадон ичи инфекциясида, хромосом нуқсонларда, нотўгғри овқатланишда, чеки шва бошқаларда кузатилади.Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ривожланади.
II. Асимметрик– ҳомила бошининг бипариетал ўлчамлари нормал бўлганда танасининг ўсиши орқада қолади. Ўсиш нотекис бўлади: мия, суяклар камроқ ўсади, паренхиматоз аъзолар(жигар) тез ўсади. III триместрда акушерлик патологиялари ёки экстрагенитал патологияларда кузатилади.
Оғирлик даражалари (УТТ маълумотлари бўйича):
1 даража – 2 ҳафтага ривожланишдан орқада қолиши
2 даража – 2-4 ҳафтага
3 даража – 4 ҳафтадан ортик.
Ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолишига хавф гуруҳи.
1. Ижтимоий омиллар: ёш биринчи туғувчилар, ката ёшда биринчи туғувчилар, никоҳсиз ҳомиладорлик, касб зарарлари, руҳий зўриқишлар.
2. Соматик анамнез хусусиятлари: сурункали инфекциялар.
3. Акушерлик анамнез хусусиятлари: бепуштлик, абортлар, кесар кесиш, анамнезида кам вазнли болалари бўлганда.
4. Ушбу ҳомиладорликнинг кечиши: токсикозлар, инфекциялар.
Клиникаси ва ҳомиладаги жараёнлар.
Кўпинча 32 ҳафтадан кейин ташхис қўйилади. Агар 28 ҳафтадан кейин бўлса, кўпроқ симметрик, 32 ҳафтадан кейин – асимметрик бўлади.
Тўқималар глюкозани кўп утилизация қилиш ҳисобига гипогликемия бўлади.
Ҳомиланинг гормонал фаолияти онанинг гормонал фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги сабабли липид ва гормонал алмашинув ҳам бузилади.
Ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиши кучли бўлса, миокарднинг қисқариш фаолияти, қон томирлар тонуси, натижада эса, алмашинув жараёнлари ҳам бузилади.
Ташхислаш.
1. Клиникаси:
-Леопольд-Левицкий усуллари
-ҳомила қимирлаши сони 2 соатда 4 дан кам (кунига 3 марта 1 соатдан санаш).
-аускультация (ХВГПдагидек)
-қорин айланаси, бачадон туби баландлиги
2.ҳомиланинг биофизик профили ва кардиотокография
3.буйракларнинг ажратиш функцияси: сийдикнинг бир соатлик экскрецияси бўйича, яъни ҳомила қовуғини бир соатдан сўнг кўриш. Бу патологияда бу кўрсаткич 15-18 мл.гача камаяди (нормада 24-27).
4. 29-30 ҳафтада плацента етишмовчилиги ва ҳомиланинг ривожланишдан орқада қолиш синдромининг аниқ белгиси қуйидагилар: эритроцитлар агрегацияси интенсивлиги 20-30 %га ортади, қон қовушқоқлиги 10-15% га, фибриноген 10-15% га, тромбоцитлар 10-12%га камаяди, тромбоцитлар агрегацияси 15-20%га ортади, қон ивиш вақти дастлабкига нисбатан 10-15% га узаяди.
5.Амницентез.
Даволаш.
Хавф гуруҳларида 3-марта профилактик даволаш.
1.Зарарли одатлардан воз кечиш, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш.
2.Овқатланиш ва тартибни нормаллаштириш
3. Ҳомила гипоксияси ва ФПЕдагидек даволаш.
Download 39.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling