___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
78
Бу касаллик
билан шафтолининг куртаклари,
барглари, ўсиб келаётган
новдалари ва
туксиз шафтоли мевалари зарарланади. Ўсимликнинг зарарланган аъзолари унга ўхшаш оқ
ғуборлар билан қопланади. Вақт ўтиши билан ғуборлар зичлашади ва улар орасида қора
нуқталар кўринишида замбуруғнинг мева таналари юзага келади. Зарарланган новдаларнинг
ўсиши секинлашади, барглари сарғайиб қурийди (2-расм).
Тарқалиши: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани,
Ховос тумани, (1949),
Тошкент
вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хумсон қишлоғи, 18.08.1938, Суқоқ қишлоғи, 23.06.1953.,
Қашқадарё вилояти,Чироқчи тумани,Чияли қишлоғи, 16.06. 1996,
Наманган вилояти
Тўрақўрғон тумани, Косон, Учқўрғон, Поп, Мингбулоқ, Ўйчи.
Кураш чоралари: Боғларда доимо юқори агротехник тадбирларни ўтказиш ва
кузда
боғлардаги бегона ўтлар ва шафтолининг тўкилган баргларини олиб чиқиб ташлаш, боғ қатор
ораларини шудгор қилиш, ўсимликларга шакл бериш жараёнида ҳаво айланиши бўлишига ва
қуёш нурларининг тенг тақсимланишига алоҳида эътибор бериш керак бўлади[10].
2-расм. Ун шудринг билан касалланган шафтоли: А – касалланган барги ва новдаси, Б – замбуруғнинг
микроскоп остида аскокарпларнинг кўриниши
Шафтолининг тешикли доғланиш касаллиги
Касаллик қўзғатувчиси: Stigmina carpophila (Lév.) M.B.
Ellis
Do'stlaringiz bilan baham: