Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
79
Тарқалиши: Сурхондарё вилояти, Мачай қишлоғи, 12.08.2015, Наманган вилояти
Чортоқ, 15.06.2022. 
Кураш чоралари: инфекция ўчоғини камайтиришга қаратилган санитария 
тадбирларини ўтказиш. Керакли фунгицидлардан фойдаланиш. Шунингдек нисбатан 
касалликларга чидамли навлардан экиш.
3-расм. Тешикли доғланиш билан касалланган шафтоли барглари 
4-расм. Мониал чириш билан касалланган шафтоли мевалари 
Касаллик қўзғатувчиси: Monilinia laxa(Aderh and Ruhland)Honey 
Касаллик белгилари: ушбу касаллик ўсимликнинг тўлиқ гуллаш даврида намоён 
бўлади. Гулнинг барча қисмлари инфекцияланган бўлиши мумкин ва аломатлар гулнинг барча 
қисмида пайдо бўлади. Ўсимлик тўқималарига кириб борганидан сўнг, замбуруғ жуда тез 
ривожланади ва инфекцияланган тўқималарни кулранг конидия массалари билан қоплайди. 
Касал тўқималар оч жигарранг тусга эга бўлиб, ушбу турдаги аломатлар (гулларнинг куйиши) 
айниқса, бодом, гилос, шафтоли ва ўрикда кенг тарқалган. Касаллик баҳорда, айниқса салқин 
ёмғирли ҳавода ривожланади. Натижада гуллар, мева новдалари, ёш барглар жигарранг бўлиб 
қурийди (5-расм), [11], [12], [13].
Тарқалиши: Тошкент шаҳри, Шахриобод кўчаси, 03.03.2023. 
Кураш чоралари: Боғларда инфекция ўчоғини камайтиришга қаратилган агротехник 
тадбирларни ўтказиш.Бунинг учун тузалмайдиган дарахт ёки шохларни кесиб боғдан 
чиқарилиб, ёқиб юборилиши лозим бўлади. Керакли фунгицидлардан фойдаланиш.
Шафтолининг цитоспориоз касаллиги 
Касаллик кўзғатувчиси:Valsaria insitiva (Tode) Ces. &DeNot.
Касаллик белгилари: Ушбу касаллик билан барча данакли мева дарахтлари 
зарарланади. Айниқса ёш ўрик, шафтоли кўчатлари кучли зарарланиб, кўпинча қуриб қолади. 
Касалликнинг асосий белгилари тана, йўғон шохлар ва шохлар пўстлоғида узунчоқ елим 
чиқарадиган яралар шаклида кўринади. Бунда ўсимликнинг пўстлоғи, ёғочлик қисми 
зарарланади. Ёғочлик қисми қорайиб, қуриганга ўхшаб кўринади. Шохлари эса кўпинча 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling