Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

тадқиқотлар олиб борган. Бироқ, олиб борилган тадқиқотлар Ўзбекистон тоғли ҳудудларида 
тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг тур таркиби, турли ландшафтлар бўйича тақсимланиши, 
зоогеографияси ҳақида етарлича маълумотлар бера олмайди. Шунга кўра, тўғриқанотсимон 
ҳашаротлари фаунасининг тур таркиби ва таксономик структурасини аниқлаш муҳим илмий 
ва амалий аҳамият касб этади. 
Тадқоқот объекти ва услублари. Тадқиқот материаллари сифатида Тошкент вилояти 
тоғолди ва адир худудлари агроэкосистемалари тўғриқанотсимонлар катта туркумига мансуб 
бўлган ҳашаротлари танланган. Тадқиқот ишларини Тошкент вилояти тоғолди ва адир 
ҳудудларидан тўғриқанотсимон ҳашарот намуналари йиғилди ва ўрганилди. Шунингдек
маршрутлар бўйлаб стация ёки турли биотоплардан ҳашарот намуналари йиғилиб, улар 
энтомологик қайта ишланди ва коллекцияси тайёрланди.
Тўғриқанотсимонларга оид маълумот йиғиш ишлари 2018-2022 йиллар давомида 
Тошкент вилояти тоғолди ва адир худудларида май-август ойларида турли белгиланган 
участкалардан маълумотлар йиғилди. Ҳашарот намуналарини йиғиш қабул қилинган 
умумэнтомологик услублар ва туркумлар учун ишлаб чиқилган услублардан фойдаланилди 
[2]
Тўғриқанотсимон хашаротларнинг таксономик тузилишини аниқлашда чигирткалар 
учун “Саранчовые Казахстана, Средней Азии и сопредельных территории” [5], темирчак ва 
чирилдоқлар учун эса “Законмерности распространения прямокрылых насекомых Северной 
Азии” [9] аниқлагичларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижалари ва унинг муҳокамаси. Toшкент вилояти тоғолди ва адир 
худудларида қишлоқ хужалиги экинлари асосан текисланган худудлар ва дарё бўйларида 
жойлашган. Асосий экин сифатида беда, донли ва сабзавот экинлари ҳамда боғдорчилик кенг 
ривожланган. Лалми экинлар асосан тоғолди адир худудларида жойлашган бўлиб, асосий 
донли экин сифатида буғдой экилади.
Тадқиқотлар давомида тоғолди ва адир худудлари агроландшафтлардан намуналар 
йиғиш ишлари бошқа ландшафтларга нисбатан кенг масштабда олиб борилди. 
Агроландшафтлар кўп ҳолатларда табиий ландшафтларнинг бевосита яқин ҳудудларда 
эканлиги, дашт ёки чўл минтқаларининг тўғриқанотсимонлар турлари аксарият ҳолларда 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling