Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


-расм: Тошкент вилояти агроэкосистемаларида тўғриқанотсимон хашаротлар оилаларинг


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

1-расм: Тошкент вилояти агроэкосистемаларида тўғриқанотсимон хашаротлар оилаларинг 
тақсимланиши 
Тошкент вилояти Чирчиқ дарёси юқори қисмига яқин худудларда жойлашган қишлоқ 
хўжалиги экинларида тўғриқанотсимонларга мансуб хашаротлар экинлар орасида сезиларли 
миқдорда учрамасада, айрим турлари популяцияси миқдори июнь ва июль ойларида сезиларли 
даражада ортганлигини кузатиш мумкин.
Тўғриқанотсимон хашаротларнинг кўплаб турлари дастлаб табиий ландлашфтларда ва 
эски экин майдонларида кўпаяди ва аста секин суғориладиган экин майдонларига ва лалми 
ерларга миграция қилади.
Айрим тўғриқанотлиларнинг алоҳида кичик майдонларда оммавий тўпланиши, уларнинг 
полифаг сифатида барча агроэкосистемаларда жумладан боғдорчилик, бошоқли ва бошқа 
дала экинларининг ёш вегитатив ва генератив органлари билан озиқланиши туфайли 
экинларга жиддий зарар етказади (2-расм). 
2-расм. Лалми экинларга зарар келтирувчи тўғриқанотлилар 
Calliptamus italicus Uv. (A) ва Chorthippus dostarus (Б). 
Тўғриқанотсимон хашаротларнинг айниқса, тоғ олди паст текислик худудларида 
учрайдиган турлари жуда кўп, чунки улар ўтлоқи чўл биотопини ташкил этувчи қуйи адир 
худудларида шаклланади. 
Адир худудлар қисқа баҳор-ёз давридан кейин (апрель - май ойлари) ёғингарчилик 
миқдори кескин камайиш туфайли ўсимликлар ўз вагитатция даврини тугатади ёки тиним 
холатига ўтади.
0
10
20
30
40
50
60
Tettigonioidae
Grylloidae
Acridoidae
Gonypetidae
Оила, %


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
93
Тоғ олди адир худудларида, асосан, тўғриқанотсимон хашаротларнинг 1200-1800 метр 
баландликдаги тоғларга кириб борадиган текисликларда учрайдиган турлари яшайди. Ушбу 
худудларда учрайдиган турларга Acrida oxycephala Pall., Truxalis nasuta L., Dociostaurus 
marocconus Thunb., Notostaurus albicornis Ev., Oedaleus dicornus Germ., Ramburiella turcomona 
F.W., Calliptamus barbaris Costa., Calliptamus turanicus Tarb., Oedipoda miniata atripes B-Bien., 
Oedipoda coerulescens L., Chorthippus dorsatus Zett., Chorthippus apricarius asiaticus Mistsh. 
турлари; Grylloidae оиласига мансуб Gryllus desertus Pall., Gryllus bimaculatus De Geer., 
Oecanthus turanicus Uv. турлари; Tettigonioidae оиласига мансуб Platycleis intermedia Sarv., 
Platycleis fatima Umn., Platycleis vittatа Ch.; Mantoptera туркуми Gonypetidae оиласига мансуб 
Bolivaria brachyptera Pall., Mantis religiosa L., Empusa pennicornis Pall. турлари учрайди. 
Хулоса. Тошкент вилояти тоғолди ва адир худудлари агроэкосистемаларида
тўғриқанотсимонларга мансуб 26 та тур қайд қилинди, Orthoptera туркуми Acridoidae оиласига 
мансуб 14 та тур, Tettigonioidae оиласига мансуб 5 та тур, Grylloidae оиласига мансуб 4 та 
тур ҳамда Mantoptera туркуми Gonypetidae оиласига мансуб 3 тури учраши аниқланди.
Тўғриқанотсимон хашаротларнинг айниқса, тоғ олди паст текислик худудларида 
учрайдиган турлари жуда кўп, чунки улар ўтлоқи чўл биотопини ташкил этувчи қуйи адир 
худудларида шаклланади. Адир худудлар қисқа баҳор-ёз давридан кейин (апрель - май ойлари) 
ёғингарчилик миқдори кескин камайиш туфайли ўсимликлар ўз вагитатция даврини тугатади 
ёки тиним ҳолатига ўтади.

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling