___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
162
гектар (32,5%) ўрта даражада, 7,2 минг гектар (3,4%) кучли ва 734,1 гектар (0,3%) жуда кучли
даражада шўрланганлиги аниқланган.
Тузларнинг келиб чиқиши ва
режимлари, шунингдек шўрланган тупроқлар
мелиорацияси масалалари бўйича тадқиқот натижаларининг асосий маълумотлари
В.А.Ковданинг “Происхождение и режим засоленных почв” номли 2 та томли
монографиясида умумлаштирилган [5].
Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17
июндаги ПФ-5742-сон «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон “Ўзбекистон Республикаси
сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган
концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда тупроқлар шўрлaнишигa қaрши курaшиш, суғориладиган ерлар тупроқ-
мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга
қаратилган вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган
унда ерларнинг мелиоратив
ҳолати ва шўрланиш даражасини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиб бориш
бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам Мирзачўл ҳудудларида
шаклланган ва ривожланган тупроқлардаги сувда осон эрувчи тузлар миқдори ва
заҳираларининг ҳозирги ҳолатини аниқлаш, уларда содир бўлаётган ўзгаришларни таҳлил
этиш, тупроқ унумдорлигини чегараловчи омиллар таъсирида юзага келаётган деградация
жараёнларини олдини олиш орқали ер фондидан самарали
фойдаланиш долзарб вазифа
хисобланади [1;2].
Do'stlaringiz bilan baham: