Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 
Кириш. Дунёда тупроқларнинг ҳозирги ҳолатини, уларнинг табиий ва антропоген 
омиллар таъсирида ўзгаришини аниқлаш, дегумификация, зичлашиш, шўрланиш, эрозия ва 
бошқа салбий жараёнларнинг олдини олиш, тупроқларнинг мелиоратив-экологик ҳолатини 


 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
170
яхшилаш бўйича бир қатор устувор йўналишларда илмий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада 
тупроқларнинг сув-физикавий, технологик, агрокимёвий хоссаларини ва мелиоратив 
ҳолатини баҳолаш, ҳудудларни тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган агромелиоратив
агротехник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва 
оширишга доир тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадқиқот усуллари. Дала ва лаборатория тадқиқотлари агротупроқшуносликда 
умумқабул қилинган стандарт услублар бўйича амалга оширилган. Изланишларда қиёсий 
географик ва кимёвий-аналитик усулларидан фойдаланилган. Таҳлиллар «Агрохимические 
методы исследования почв», «Методы агрофизических исследований почв Средней Азии», 
«Руководство по химическому анализу почв» қўлланмалари бўйича бажарилди. Олинган 
маълумотларнинг математик-статистик таҳлиллари дисперсия усули билан (Б.А.Доспехов), 
«Microsoft Excel» дастури ёрдамида амалга оширилди.  
Тадқиқот натижалари: 
Биз Тошкент вилоятининг эрозияга учраган типик бўз тупроқларида стационар 
изланишлар олиб бордик, буғдой, маккажўхори, кунгабоқар экилган даладан намуналар 
олиниб экишдан аввал ва ҳосил йиғиб олингандан кейин тупроқ гумусининг таркиби 
ўрганилди. 
Тажриба маълумотларининг кўрсатишича: барча тажриба вариантларида углерод (С) 
сони камайди. Тажрибанинг ҳамма вариантида органик ўғитлар фульвокислоталар фракцияси 
суммасини оширди.Типик бўз тупроқларда гидролизланган моддаларнинг сони, ювилиш 
даражасига қараб минерал ўғит солинганда бошқа вариантларга нисбатан камайди.20 т/га гўнг 
солиниши турли эрозияланганлик даражасига қараб гумусли бирикмаларнинг гуруҳий 
таркибига таъсир этди, тупроқларнинг хайдалма қатламида гуминларнинг улушини бирмунча 
оширди. Типик бўз тупроқларда Сгк:Сфк нисбати тажрибадан аввал 0,92 ни,тажрибадан кейин 
эса Сгк:Сфк нисбати 0,87 ни ташкил этди. 20 т/га гўнг солиниши тупроқ гумуси фракциявий 
таркибидаги Са
++
билан боғланган 2-фракция (8,2-8,3) ҳамда лойли минераллар ва бир ярим 
оксидларнинг турғун шакллари билан боғланган 3-фракция (14,6-14,8) га ошди. 
Фульвокислоталарнинг Са
++
билан боғланган 2-фракция ҳамда лойли минераллар ва бир ярим 
оксидларнинг турғун шакллари билан боғланган 3-фракцияси тажрибадан кейин 12,0-13,0 ни 
ташкил этди. тажрибалари маълумотларидан аниқландики, тупроқ гумусининг фракция 
таркибида назорат вариантида 1- фракциядаги гумин кислоталар камайди, 2-фракция гумус 
кислоталари таркибида Са
++ 
билан боғлиқ фракциянинг кўпроқлиги аниқланди (1, 2- 
жадваллар). 
Фульвокислоталарни фракциявий таркибида гумин кислотанинг3- фракцияси билан 
боғланган фракцияси юқори. Ўртача эрозияга учраган типик бўз тупроқ гумусининг гурухий 
таркибини кўрсак маккажўхори ва кунгабоқар экилган вариантларда гумин кислота миқдори, 
2,8-2,1% ошди. Буғдой экилган вариантида 0,2 % ташкил қилди. Фульвокислоталар эса 
маккажўхори экилган вариантларда 7,4%, кунгабоқар 5,4%, буғдойда 3,0 %га ошди. Сгк:Сфк 
нисбати 0,68 % ни ташкил қилди.Ўртача эрозияга учраган типик бўз тупроқ гумусининг 
фракциявий таркиби эса маккажўхори ва кунгабоқар экилган вариантларда гумин кислота 
фульвокислотанинг барча фракциялари ошганлиги кузатилди. Буғдойдаэса аввал 2 та экин 
турига нисбатан камроқ бўлди (3,4-жадвал.). 
Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, донли экинларни минерал ва органик ўғит билан 
қўллаганда гумус миқдорини ошириш учун қандай самаралироқ бўлса, ҳудди шундай ҳолда 
унинг сифат таркибини яхшилаш учун хизмат қилди. Демак, эрозияга учраган суғориладиган 
типик бўз тупроқларда озиқ моддалар ва намлик етишмаслиги туфайли ҳосилдорлиги паст ва 
дон сифати паст ўсимликлар ўсади. Бу кўрсаткичларни яхшилаш учун минерал ўғитлардан 
фойдаланилади, NPK+фон+20т/га вариантда гўнг, органоминерал ўғит сифатида 
ҳосилдорликнинг ошишига ва эрозияланган бўз тупроқлар унумдорлигини тиклашга ижобий 
таъсир кўрсатди. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling