Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
179
Тадқиқот объекти ва услуби. Тадқиқот объекти сифатида ёпиқ илдиз тизимида 
(контейнер) етиштирилган хандон писта ниҳоллари олинди. Тадқиқотлар давомида ёпиқ илдиз 
тизимида етиштирилган писта ниҳолларининг ўсишига минерал ўғитларнинг таъсири 
ўрганилди. 
Тадқиқотларда 
С.М.Аблаев, 
Г.Н.Зайцев, 
Г.М.Чернова 
услубларидан 
фойдаланилди. Тадқиқот ишлари Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти “Дархон” 
илмий тажриба хўжалиги майдонида олиб борилди. 
Тадқиқотимизнинг асосий мақсади хандон писта кўчатларини жадаллаштириб 
етиштириш учун энг мақбул озуқа моддалари миқдорини аниқлашдан иборат. Бунда тажриба 
майдонининг тупроқлари типик бўз тупроқ бўлиб, хайдалма қатламдаги гумус миқдори 1,16-
1,18%. Умумий азот миқдори эса 0,09-0,12%, умумий фосфор миқдори 0,15-0,18% ни ташкил 
этади.
Тупроқ 
дастлаб 
контейнерларга 
солинади. 
Бунда 
тупроқ 
касаллик 
ва 
зараркунандалардан холи қилиб тайёрланиши керак. Бунинг учун тупроқни олишда тупроқ 
юзасининг 5 см қалинликдаги қатлами олиб ташланди. Сабаби тупроқнинг устки қатламида 
ҳар хил замбуруғли касалликлар учраши мумкин. Тупроқ контейнерларга тупроқ солишдан 
олдин 1х1 см ли ғалвирдан ўтказилди. Таёқча ёрдамида контейнерларнинг юқори қисмини 
ўртасига 1-2 см ли чуқурча тайёрланди ва унга нишлаган 1-2 донадан писта уруғи экиб 
чиқилди. 
Уруғлар экишдан олдин тиним даврини ўташи учун стратификацияга қўйилди. Бунинг 
учун улар 1 сутка давомида сувда ивитилди тадқиқотларда уруғларни экишга тайёрлаш 
ишлари С.М.Аблаев [1] томонидан ишлаб чиқилган услуб асосида амалга оширилди. Шундан 
сўнг 1:5 нисбатда уруғлар ювилган дарё қумига аралаштириб, очиқ хаводаги траншеяга 
қўйилди. Стратификацияга қўйиш даври январ ойининг 1 декадасида бажарилди. Уруғларни 
нишлатиш учун мартнинг 1 декадасининг охирида иссиқ бинога олиб кирилди. Тахминан 4-5 
кундан кейин уруғларда нишлаш даври бошланди, уруғларнинг ниши 1 см га етганда уруғлар 
контейнерларга экилди.

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling