Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
-расм. Контейнерларда етиштирилган писта
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023 180
- 1-жадвал Хандон писта кўчатлари ўсиши ва ривожланишининг биометрик кўрсаткичлари
1-расм. Контейнерларда етиштирилган писта
кўчатларининг умумий кўриниши 2-расм. Хандон писта кўчатларига минерал ўғитларнинг таъсири Об-хаво шароитига қараб март-апрел ойларида бирин-кетин писталар кўкариб чиқа бошлайди. Бу вақтда кечки совуқлар қайтиши мумкин. Шу сабабли контейнерлар қўйилган парникларни хохлаган вақтда плёнка билан ёпиш имконияти бўлиши керак. Вегетация даври давомида нихолларни парваришлаш ишлари олиб борилди. Парваришлаш ишлари- ўсимликларни суғориш, бегона ўтлардан тозалаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, тупроқни юмшатиш, касаллик ва зараркунандалардан химоя қилишдан иборат. Тажрибада минерал ўғитларнинг қуйидаги меъёрларидан фойдаланилди: Назорат (ўғитсиз), N 30 P 30 , N 60 P 30 , N 90 P 60 K 30 , N 120 P 90 K 60 , N 150 P 120 K 90 . Минерал ўғитлар писта ниҳолларига вегетация даври давомида 3 маротаба май, июн ва июл ойларида қўлланилди. Тажриба 3 та такрорланишда 6 та вариантда олиб борилди. Тажрибада ўсимликларнинг умумий сони 432 донани ташкил этди. Вегетация даври давомида ниҳолларнинг баландлиги (H) ва диаметри (d) Зайцев Г.Н. нинг услуби бўйича [3] ўлчанди. ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023 180 Олинган натижаларга математик-статистик ишлов берилди, таҳлил қилинди ва назорат варианти билан солиштирилди ҳамда дала журналига қайд қилинди. 1-жадвал Хандон писта кўчатлари ўсиши ва ривожланишининг биометрик кўрсаткичлари Вариантлар Статистик таҳлил кўрсаткичлари Ўртача кўрсаткич, см ∑ V P N назоратга нисбатан % T баландлиги, см Назорат 23,8 ±0,87 7,40 31,06 3,7 72 100,00 0,0 N 30 P 30 30,5±1,16 9,82 41,18 3,8 72 128,02 3,6 N 60 P 30 29,5±1,05 8,88 37,25 3,5 72 123,96 3,5 N 90 P 60 К 30 33,2±0,89 7,48 31,39 2,7 70 139,12 4,0 N 120 P 90 К 60 33,1±0,90 7,49 31,44 2,7 70 138,82 4,0 N 150 P 120 К 90 31,4±0,84 7,12 29,89 2,7 72 131,87 3,7 диаметри, мм Назорат 4,5±0,11 0,9 20,9 2,5 72 100 0,0 N 30 P 30 6,0±0,17 1,4 23,8 2,8 72 133,2 7,3 N 60 P 30 5,6±0,16 1,3 24,0 2,8 72 123,3 5,4 N 90 P 60 К 30 6,1±0,10 0,9 14,5 1,7 70 135,2 10,3 N 120 P 90 К 60 6,0±0,12 1,0 17,2 2,1 70 131,7 8,6 N 150 P 120 К 90 5,9±0,14 1,2 19,5 2,3 72 131,3 8,0 Олинган биометрик кўрсаткичларнинг таҳлили натижасига кўра, минерал ўғитларни турли меъёрларда қўллаш натижасида хандон писта кўчатларининг баландлиги ва диаметрига таъсир қилиши аниқланди. Ўғитсиз назорат вариантида ўсимликларнинг ўртача бўйи 23,8 см, диаметри эса 4,5 мм ни ташкил этди. N 30 P 30 вариантида бўйи 30,5 см ва диаметри 6,0 мм, N 60 P 30 вариантида эса бўйи 29,5 см ҳамда диаметри 5,6 мм, тўртинчи N 90 P 60 К 30 вариантда бўйи 33,2 см, диаметри 6,1 мм, бешинчи N 120 P 90 К 60 вариантда баландлиги 33,1 см диаметри 6,0 мм, N 150 P 120 К 90 вариантимизда баландлиги 31,4 см ва диаметри 5,9 мм ни ташкил этди. Хулоса. Ёпиқ илдиз тизимида етиштирилган писта ниҳолларига вегетация даври давомида минерал ўғитлар май, июн, июл ойларида кўлланилди. Тадқиқотлар натижасига кўра, тўртинчи вариант N 90 P 60 К 30 минерал ўғитларнинг меъёри ўсимликларнинг жадал ўсиши ва ривожланишига назорат вариантига нисбатан 1,3 баробарга ошиши кузатилди ва мақбул вариант эканлиги аниқланди. Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling