Key words: Grain, hybrid, line, warmth, productivity, selection, drought, salinity, endurance,
green mass.
Кириш. Маккажўхори дунёдаги энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинларидан биридир.
Унинг ўзига хослиги унинг юқори потенциал ҳосилдорлиги ва фойдаланишнинг кенг
кўламлилигидадир.
Четдан келтириладиган маккажўхори дурагайларининг ташқи кўриниши барчани кўзини
қувнатса, маҳаллий дурагайларнинг пайдо бўлиши фермерларимизга яна ҳам ҳайратланарли
янгилик бўлиб, хўжаликларига кириб бориши, бу қишлоқ хўжалигидаги ривожланишни
тезкорлик билан кетаётганини намоён этади. Республикамиз миқиёсида етиштирилаётган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари унумдорлигини оширишда янги агротехник адбирларни
қўллаб, чорвани озуқага бўлган талабини қоплаш учун тезпишар, ҳосилдор, қурғоқчилик
ҳамда шўрга чидамли нав ва дурагайларни етиштириш мақсад қилиб олинган [4].
Дунё крахмал ишлаб чиқаришда маккажўхори улуши деярли 75% ни ташкил қилади.
Маккажўхори крахмалидан озиқ-овқат, қоғоз, тўқимачилик, кимё, фармацевтика саноатида
500 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Полимерларни ишлаб чиқариш учун
крахмалдан фойдаланиш катта истиқболга эга [5].
Деярли барча маккажўхори етиштирувчи мамлакатларда маккажўхори дон учун
етиштирилади, ундан озиқ-овқат, ем-хашак ва техник мақсадларда фойдаланилади. Озиқ-
овқат саноати учун маккажўхори донаси дон, ун, сариёғ, крахмал, спирт (этанол),
маккажўхори доналари, шинни, глюкоза ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун
хом ашё ҳисобланади. Экиннинг ер усти дон бўлмаган қисмидан турли хил маҳсулотлар -
елим, бўёқ, лак, картон, линолеум, целлюлоза, фурфурал ва бошқалар ишлаб чиқарилади [1].
Ишлаб чиқариш ва озиқлантиришнинг замонавий назарияси ва амалиётида асосий
энергия компоненти сифатида маккажўхорига алтернатив топилмади. Aввало, бу чўчқа ва
паррандаларни боқиш учун амал қилади. Бироқ, сут ва гўштли чорвачиликда диэтанинг ушбу
компонентисиз юқори маҳсулдорликка эришиш ҳам қийин [2].
Do'stlaringiz bilan baham: |