194
Олинган барча натижалар Б.A.Доспехов [2] услубида статистик кўрсаткичларнинг катта
ва кичик танланмаларида ишловдан ўтказилган.
Олинган маълумотлар: Илдизмеваларнинг пишиб етилган даврида барг таҳлиллари
олиб борилди. Ривожланишнинг сўнгги босқичида қанд лавлагининг яшил массаси
кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Олинган натижаларга кўра бошланғич ашё сифатида танлаб
олинган қанд лавлагининг нав намуналарида барг банди, барг пластинкасининг бўйи ва эни
ўлчаниб, ҳамда яшил массаси аниқланди.
Олинган таҳлиллар натижасига кўра, барг банди узунлиги кўрсаткичи бўйи энг юқори
кўрсаткич Новелла навида аниқланиб, мос равишда (38.5±1.4) см ни ташкил қилди. Оnyх нави
(33.96±0.5) см, Red Сlaid нави (32.8±0.3) см, Нимерчанская-030 нави (29.7±1.1) см, Лара нави
(28.2±0.9) см эканлиги қайд этилди. Диёр (25.7±1.5) см, Виктория (24.3±1.4) см, Дружба
(23.3±1.5) навларининг барг банди бошқа навларга нисбатан қисқа эканлиги қайд этилди. (1-
расм)
1-расм. Канд лавлагининг “Новелла” навининг барг узунлиги
Барг пластинкасининг бўйи кўрсаткичи бўйича энг юқори кўрсаткич Лара навида
кузатилиб, (33,8 ± 0.3) смни, Опух ва Red Сlaid навлари ўртача (29,06 ± 0.4) см, Нимерчанская-
030 нави (28.3±0.5) см, Новелла нави (27.7±1.2), Виктория навида (26.8±0.8) см бўлиб, энг
паст кўрсаткич Дружба (25.8±0.79) см, Местная (24.6±1.4) см ва Диёр (24.3±1.0) навларида
қайд этилди.
Барг пластинкасининг эни кўрсаткичи бўйича энг юқори кўрсаткич Лара навида
кузатилиб, (20.8±0.3) смни, Опух ва Red Сlaid навлари ўртача (16.1±0.2) см, Нимерчанская-
030 нави (15.3±0.4) см, Местная (15.8±0.3) см,
1-жадвал
Қанд лавлаги ўсимлигининг барг ва яшил масса кўрсаткичлари
Навлар
Барг бандининг
узунлиги (см)
Барг
пластинкасининг
бўйи (см)
Барг
Do'stlaringiz bilan baham: |