Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Тажриба олиб бориш жойи ва тупроқ-иқлим шароити


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Тажриба олиб бориш жойи ва тупроқ-иқлим шароити. Дала тажрибаси 2022 йил 
ПСУЕАИТИнинг Сирдарё илмий тажриба станциясининг ўрта даражада (0.2-0.4%) шўрланган 
тупроқ шароитида (90х20-1) ўтказилди.
Тажриба даласи Мирзачўлнинг Шўрўзак ботиғида жойлашган бўлиб, эскидан 
ўзлаштирилган ва сизот сувлари сатҳи яқин (1,5-3,0 м) жойлашган, тупроғининг механик 
таркиби ҳайдалма қатлами ўрта, пастки қатламлари енгил қумоқдан ташкил топган, лёссимон 
ётқизиқларда жойлашган кучсиз шўрланган суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлардан иборат. 
Шўрўзак ботиғи Сирдарёнинг иккинчи терассасининг жанубий-ғарбий қисмини эгаллаган. 
Тадқиқот натижалари. Шўрланган тупроқ шароитида ўсимликларнинг ўсиши ва 
ривожланишида моддалар алмашинуви ҳамда бошқа биокимёвий жараёнларнинг ўзгариши 
олинадиган маҳсулотнинг сифатига ҳам салбий таъсир этади. Шунингдек, экологик 
муҳитнинг бузилиши, шўрланган тупроқ майдонларининг ошиши, сув танқислиги ва бошқа 
муаммоларнинг юзага келиши, генетика ва селекция фанлари олимлари олдига долзарб 
масала, яъни селекция учун юқорида кўрсатилган омилларга чидамли янги донорларни 
аниқлаш ва улардан янги ғўза навларини яратиш вазифасини қўяди. 
Шўрга бардошли ғўза навларини яратишда генетика ва селекциянинг турли 
услубларидан ва табиатда мавжуд ёввойи ва рудерал шакллардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. Шуларни инобатга олиб, янги шўрга чидамли ғўза навларини яратиш мақсадида 
турли геномлар асосида яратилган шўрга бардошли (галофитлар), йирик кўсакли, сермаҳсул, 
тола чиқими ва сифати, юқори бўлган Гулистон, С-5727, Юксалиш ва PoliTexSirdaryo навлари 
ҳамда СГ-1, СГ-6, СГ-7 ва ИК-2 тизмаларида чатиштириш ишларини олиб бориш учун 
бошланғич ашё сифатида қўлланилди. Ушбу нав ва тизмаларни айрим қимматли хўжалик 
белгилари ва тола сифатини баҳолашга алоҳида аҳамият берилди. 
Тадқиқотда ғўзанинг С-6524 нави андоза сифатида қатнашди. Барча навлар ушбу навга 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling