Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
-жадвал Навларнинг тола сифати кўрсаткичлари
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023 210
2-жадвал
Навларнинг тола сифати кўрсаткичлари Тола сифати белгилари Навлар С-6524 st Гулистан С-5727 PoliTexSirdaryo Юксалиш Микронейр 4,5-4,6 4,2-4,5 4,2-4,4 4,4 4,2-4,6 Нисбий узулиш узунлиги г/с.текс 32,1-35,2 34,3-36,1 34,9-35,9 34,1-34,4 33,1-33,6 Тола узунлиги (дюйм) 1,12-1,14 1,22-1,24 1,22-1,24 34,0-34,4 1,18-122 Андоза нав С-6524 нави сифат кўрсаткичларидан микронейри 4,5-4,6 ни ташкил қилгани ҳолда ўрганилган навларда бу кўрсаткич ўртача 4,2-4,6 ни, энг яхши натижа эса С-5727 навида 4,2-4,4 ни ташкил этди. Нисбий узилиш узунлиги белгиси бўйича барча навларда андоза кўрсаткичларига тенг натижа кузатилди. Тола сифат кўрсаткичларидан яна бири тола узунлиги бўлиб ушбу кўрсаткич бўйича кўпгина олимлар изланишлар олиб борган ва дурагайлар билан ишлаганда дастлабки авлодлардан бошлаб ушбу белгига эътибор қаратилса ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023 210 яхши натижаларга эришиш ва сифат кўрсаткичлари бўйича кўзланган мақсадга эришишни С.С.Алиходжаевава бошқалар [2; 21-23-б.] ўз маълумотларида таъкидлаб ўтган. Юқоридаги фикрларниназарда тутган ҳолда чатиштириш натижасида дурагайларда тола сифати кўрсаткичларини ирсийланишини ўрганиш назарда тутилган. Чатиштиришда иштирок этган навлар барчаси андоза навдан устунликни намоён қилди ва тола узунлиги белгиси ўртача 1,22-1,24 дюймни ташкил қилди. Олинган маълумотларга кўра чатиштиришда иштирок этган навларнинг тола сифат кўрсаткичлари IV-тип саноат талабларига тўла жавоб бериши аниқланди. Чатиштиришда қатнашган тизмаларда қимматли хўжалик белгиларини кўрсаткичлари Чатиштиришда қатнашган тизмаларнинг қимматли хўжалик белгиларига баҳо берилганда андоза нав сифатида Султон навига таққослаб ўрганилди. Шуни алоҳида таъкидлаган ҳолдағўзада асосий белгиларидан эртапишарлик белгиси андоза навда 121,0 кунни ташкил қилган ҳолда барча тизмалар эртапишарликни намоён қилди. Чатиштиришда қўлланилган тизмалар тезпишарлик турлича кўрсаткични намоён этди. ИК-2 тизмасида тезпишарлик 114,0 кунни ташкил қилди ва тизмалар орасида эртапишар ёки ишлаб чиқариш амалиётида тезпишарликни намоён қилганлиги кузатилди. СГ-1 тизмаси 119,0 кунда пишиб етилган ҳолда қолган тизмаларга нисбатан бироз кечпишар бўлганлиги аниқланди (3-жадвал). Бир дона кўсакдаги пахта вазни таҳлили шуни кўрсатдики, ушбу кўрсаткич бўйича андоза Султон нави 5,5 г.ни ташкил қилган бўлса, ўрганилган тизмаларда ўртача бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,8-7,2 г.ни ташкил қилди. Нисбатан юқори кўрсаткич СГ-1 тизмасида кузатилиб, битта кўсакдаги пахта вазни 7,2 г.ни ташкил этди. Тола чиқими белгиси бўйича андоза навда 33,1 % ни ташкил қилган бўлса, тизмаларда ўртача 38,4-39,0% ташкил қилди. Барча тизмалар андоза навидан ушбу белгининг кўрсаткичи бўйича устунлиги кузатилди. Қимматли хўжалик белгиларининг яна энг муҳим кўрсаткичларида бири тола узунлиги бўйича учта тизма андоза Султон навида 33,6 мм.ни ташкил қилган бўлса барча тизмалар ушбу кўрсаткич бўйича устунликга эга бўлди. Тизмаларда тола узунлиги бўйича ўртача 35,6 мм.дан 37,4 мм.гача бўлиб, энг юқори кўрсаткич ИК-7 тизмасида аниқланиб, паст кўрсаткичли СГ-1 тизмасида 35,6 мм бўлганлиги кузатилди. Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling