Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


-расм. Намуналарнинг вегетация даври давомийлиги кўрсаткичлари (кун)


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

2-расм. Намуналарнинг вегетация даври давомийлиги кўрсаткичлари (кун). 
a) шоналашга кетган муддат; b) гуллашгача бўлган муддат; c) пишишгача бўлган муддат; d) униб 
чиққандан пишишгача бўлган муддат. 
1-ssp. africanum, 2-ssp. рseudoarboreum, 3- ssp. frutescens, 4- 833 нави, 5- ssp. nanking (оқ тола), 6- ssp. 
nanking (новвотранг тола), 7-A-352 нави, 8-G.mustelinum, 9-G.mexicanum (yukatan), 10-G.mexicanum 
var.nervosum 
Бразилия ғўзаси G.mustelinum Miers ex Watt. тури таҳлил натижалари (112,2 кун) 
G.arboreum L. ғўзаларидан бироз юқори эканлигини намоён қилди. 
G.hirsutum турига мансуб G.mexicanum var.nervosum (Jukatan ва Victoria) ғўза 
намуналарида вегетация даври давомийлиги 202,2-204 кунни ташкил этган ҳолда, ушбу ғўза 
турларининг кечпишар эканлигидан далолат берди. 
Юқоридаги фенологик кузатув натижаларининг статистик таҳлиллари Афро-Осиё 
ғўзалари ичида G.herbaceum L. 833 нави ва subsp. frutescens шаклларида ва Ҳинди-Хитой 
туричи хилма-хилликлари орасида G.arboreum L. subsp. nanking кенжа турида вегетация 
даврининг анча қисқа эканлигини кўрсатди. Бу эса, замонавий МАС (Маркерларга асосланган 
селекция) технологияларини қўллаш асосида ушбу генотиплардаги эртапишарлик белгисига 
жавобгар геннинг айнан геномдаги позициясини аниқлаш ва маданий навларга селекция 
қилиш ҳисобига ҳосилдорликни ошириш имкониятини яратади. 
Тадқиқот учун фойдаланилаётган ёввойи ғўза турларининг хўжалик учун аҳамиятли 
белгиларини жамлаш, шу қаторда эртапишарлик хусусиятини маданий навларга ўтказиш, 
амалий селекцияда фойдаланиш имкониятларини аниқлаш мақсадида диплоид ва тетраплоид 
турлар ҳамда маданий навлар иштирокида кенг миқёсда дурагайлаш ишлари амалга 
оширилди. 
Ғўза турларининг дурагайлаш асосида олинган натижалар таҳлилига кўра, дурагай кўсак 
тугилиши 0,0-50,0 % ни, улардаги тўлиқ уруғлар тугилиши эса 10,0-88,9 % ни ташкил 
этганлигини кўриш мумкин (1-жадвал). 
Афро-Осиё ғўзалари туричи хилма-хилликларида амалга оширилган дурагайлаш 
натижаларига кўра, G.herbaceum subsp. pseudoarboreum кенжа турини Генофонд-2 нави билан 
дурагайлаш натижасида дурагай комбинациялар олинди ва уларда дурагай кўсак тугилиши – 
5,9 % ни, кўсакда тўлиқ уруғ тугилиши – 75,0 % ни ташкил этди. G.herbaceum subsp. frutescens 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling