Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 
УЎК 633.1:632.937 
БУҒДОЙ АГРОБИОЦЕНОЗИДА ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
З.А.Пўлатов, қ.х.ф.н., “TCT Agro cluster” МЧЖ, Тошкент
З.Б.Бекчанов, тадқиқотчи, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ, Тошкент
 
Аннотация. Мақолада суғориладиган буғдой агробиоценозидаги асосий табиий 
кушандаларнинг тур таркиби ва уларнинг сўрувчи зараркунандалар миқдорини 
камайтиришдаги аҳамияти ёритилган. 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
217
Калит сўзлар: ғалла, агробиоценоз, зарарли хасва, трипс, ширалар, серфид пашшаси 
хонқизи, теленомус, олтинкўз, ғўза тунлами, паразитлар, сўрувчи зараркунандлар, табиий 
кушандалар, тур таркиби.
Аннотация. В данной статье освещены типовые свойства основных естественных 
пожирателей пшеницы в агробиоценозе и значимость уменьшения количества их сосучих 
вредителей 
Ключевые слова: зерно, агробиоценоз, вредная черепашка, трипсы, тля, серфидная 
муха, теленомус, златоглазка, хлопковая совка, паразиты, сосущие вредители, природные 
вредители, видовой состав. 
Abstract.This article highlights the typical properties of the main hatural eaters of wheat
in agrobiocenosis and the importance of reducihg thein suckihg pests
Key words: grain, agrobiocenosis, pest, thrips, aphid, serf fly, telenomus, lacewing, cotton 
bollworm, parasites, sucking pests, natural pests, species composition. 
Буғдой агробиценозида зараркунанда ҳашаротларни ўрганиш мобайнида уларнинг 
табиатдаги миқдорини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган энтомофагларини ҳам 
ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, энтомофагларнинг табиий шароитда зараркунандалар 
миқдорини назорат қилишдаги аҳамияти беқиёсдир. Улар ўз имкониятларига яраша, фаоллик 
даражасига қараб, зараркунандаларнинг миқдорини тартибга солиб туришда муҳим аҳамиятга 
эга. 
Энтомофагларнинг 
табиий 
популяцияларини 
зараркунандалар 
миқдорини 
камайтиришдаги аҳамиятини ҳисобга олиш уйғунлашган ҳимоя қилишнинг муҳим 
шартларидан биридир. Шунинг учун ғалла экинларида энтомофаглар комплексини, уларнинг 
тур таркибини, ривожланиш ва озиқланиш хусусиятларини, зараркунандалар билан ўзаро 
муносабатларини, боғлиқликларини ўрганиш ва таҳлил қилиш самарали, атроф-муҳитга 
безарар ҳимоя тизимини ишлаб чиқишга асос бўлади. Барча қишлоқ хўжалик экинлари 
биоценозида табиий энтомофаглар ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар зараркунанда 
ҳашаротлар миқдорини камайтиришда бош омил бўлиб ҳисобланади. Табиий кушандалар 
йиртқичлик ва паразитлик қилиб, баъзан касаллик туғдирувчи микроорганизмлар шаклида 
зараркунандаларни нобуд қилади. 
Ғўзада фойдали ҳашаротларнинг ўсимликларни кимёвий аралашувсиз ҳимоя қила олиш 
миқдори 100 та ўсимликда 250-300 энтомофаг учраши деб таъкидланади. Бу миқдор комплекс 
зараркунандалар учун белгиланган бўлиб, айрим зараркунандалар учун бу кўрсаткич бошқача 
кўриниш олади. Мисол учун ғўза тунлами 30-35% паразитлар билан зарарланганда 100 та 
ўсимликда 200 йиртқич энтомофаг учраши қониқарли ҳисобланса (Нарзиқулов ва б., 1977), 
ширалар 40-50% паразитлар билан зарарланганда бу кўрсаткичнинг 40-50 та энтомофагга тенг 
бўлиши кимёвий кураш воситаларидан фойдаланмаслик имконини беради (Максумов, 
Нарзиқулов, 1981; Ҳасанов ва б., 2002). 
Юқоридагилардан келиб чиқиб ғалла экинлари сўрувчи зараркунандалари 
энтомофагларининг тур таркиби ва аҳамиятини йўналишли кузатувлар асосида аниқладик. 
Ўзбекистон шароитида ғалла экинларига зарар келтирувчи сўрувчи зараркунандалар табиий 
кушандаларининг тур таркиби ва ушбу зараркунандалар миқдорини камайтиришдаги 
аҳамиятини ўрганиш бўйича ўтказган тадқиқотларимизда далалардан сўрувчи 
зараркунандалар билан озиқланаётган энтомофаглар йиғиб келиниб лаборатория шароитида 
энтомофагларнинг турлари аниқланди. 
Тадқиқотлар давомида зарарли хасванинг фаол табиий кушандаларидан қуйидагилар 
қайд қилинди: теленоминлар: Telenomus chloropus Thoms., Telenomus sokolovi Mayr., 
Trissolcus grandis Thoms., Trissolcus simony Mayr., Trissolcus viktorovi Kozl.; фазия пашшалари: 
Alophora (Phasia) subcoleoptrata L., Helomyia lateralis Meig., Phasia crassipennis F., Clytiomyia 
hulluo F.
Н.П.Дядечко ва б. (1971) маълумотларига кўра, Украина иқлим шароитида трипс 
кушандаларининг 19 тури аниқланган. Бизнинг тадқиқотларимиз давомида эса трипслар билан 
27 турга мансуб энтомофаглар озиқланишини аниқладик, булар: Aeolothripidae оиласига 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling