Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
Ш.Бобокелдиева, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 67 Ключевые слова
Ш.Бобокелдиева, ўқитувчи, Термиз давлат университети, Термиз
Аннотация. Мазкур мақолада Сурхондарё вилояти ток агроценозларида учровчи иқтисодий муҳим паразит нематодалар ва уларга қарши уйғунлашган кураш чоралари натижаларига доир маълумотлар ҳам ёритилган. Калит сўзлар: фитонематодалар, соляризация, фитопатоген, ток агроценозлари, видат, Meloidogyne spp., инвазион личинкалар, биологик самарадорлик, нематицитлар, ҳосилдорлик. Аннотация. В статье описаны хозяйственно важные паразитические нематоды, обнаруженные в виноградных агроценозах Сурхандарьинской области, и научные данные, связанные с мерами физической борьбы с ними. XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 67 Ключевые слова: фитонематоды, соляризация, фитопатоген, агроценоз винограда, виды, Meloidogyne spp., инвазионные личинки, биологическая эффективность, нематидцит, продуктивность. Abstract. The article describes economically important parasitic nematodes found in vine agrocenoses of Surkhondarya region and scientific information related to physical control measures against them. Key words: plant nematodes, solarization, phytopathogen, vine agrocenosis, vidat, Meloidogyne spp., invasive larvae, biological efficiency, nematidsit, productivity. Фитопатоген паразит нематодаларга қарши курашишда экологик тоза ва иқтисодий арзон усуллардан фойдаланиш ҳар бир даврнинг муҳим омили бўлиб келган. 20 асрнинг охирларида олимларнинг асосий эътибори ана шу каби самарали қарши кураш усулларига қаратилди. Тупроқни қуёш таъсирида нурлантириш кимёвий қарши кураш усулидан фарқли ўлароқ, инсонлар, ҳайвонот олами, ўсимликлар қоплами шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмаслиги билан ҳам аҳамиятлидир [1; 3; 4; 5; 6; 7]. Илдиз бўртма нематодаларига қарши курашда соляризация усулини қўллаш тажрибаси 2021 йилда Термиз туманининг “Шерали-Намуна” фермер хўжалиги ток агроценозида 10 м 2 майдонда ўтказилди. Тажриба жараёни: 1. Соляризация – июн ойининг 15 санасида 2. Соляризация – июл ойининг 5 санасида 3. Соляризация – июл ойининг 25 санасида 4. Назоратга олинган – ишлов берилмаган майдон. Таҳлиллар жараёнида 100 см 3 тупроқда илдиз бўртма нематодаларининг 1300 та инвазион личинкалари учради. Мазкур индивидлар сонини аниқлашда тажриба майдонларининг 30 см чуқурликдаги қатламларидан, ҳажми 100 см 3 бўлган 6 та тупроқ намунаси олиниб, уларнинг барчаси қўшиб аралаштирилди ва 20 см 3 тупроқдаги инвазион личинкалар сони санаб чиқилди. Шундан сўнг, ҳар бир тажриба майдони уч мартадан 40 см чуқурликда шудгорланди. Бунда биринчи шудгор ишлари 15 июнда, иккинчиси 5 июлда ҳамда 3 шудгорлаш иши 25 июлда амалга оширилиб, 20 кундан сўнг 100 см 3 миқдорда тупроқ намуналари қайта олиниб, илдиз бўртма нематода личинкалари сони текширилди ҳамда статистик таҳлил қилинди [2]. Тадқиқотларимиз давомида ток агроценозларида қайд этилган (Helicotylenchus dihystera, H. erythrinae, H. multicinctus, Pratylenchus pratensis, P. tumidiceps, P. neglectus, Pratylenchoides crenicauda, Meloidogyne arenaria, M. incognita) фитопаразит нематодаларга қарши физикавий курашда айнан шу усулдан фойдаландик. 2019 йилда Сурхондарё вилояти Термиз туманининг “Шерали-Намуна” фермер хўжалиги фитопаразит нематодалар билан ўртача зарарланган ҳудуд сифатида қайд этилди. Ушбу ток агроценозларида 19 тур фитопаразит нематодалар аниқланган. Термиз туманида ҳар йилги ёз мавсумида (июн-июл) вилоятнинг бошқа туманларига қараганда, 4-5°С юқори ҳарорат кузатилиб, ҳудуднинг соя жойларида ҳарорат 40- 45°С ни ташкил этган бўлса, қуёш нури тик тушадиган очиқ майдонларда 50-55°С ни ташкил этди. Бу эса тажриба учун қулай имконият ҳисобланади. Фитопаразитларга қарши тажрибалар қуйидагича амалга оширилди: дастлаб 10 м 2 ли учта экин майдони танлаб олиниб, иккита майдон шудгорланди ва бири қора плёнка ёрдамида ёпиб қуёш нурида нурлантирилган бўлса, иккинчи майдон оқ плёнка ёрдамида нурлантирилди. Учинчи майдонга эса умуман ишлов берилмади яъни назорат майдони сифатида қолдирилди. Ўз навбатида барча майдонларда суғориш ишлари амалга оширилмади. Биринчи шудгорлаш июн ойининг 15 санасида 40 см чуқурликда амалга оширилди ва бу жараён ҳар 20 кун оралиғи билан яъни июл ойининг 5 ҳамда 25 саналарида қайта икки марта такрорланди. Тажриба ўтказилган вақтдаги ҳарорат 45-50°С ни ташкил этди (1-жадвал, 1 – расм). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling