Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Тадқиқот натижалари. Phlomoides anisochila - (учпояли оқтўша, тенгсиз лабли 
фломоидес) кўп йиллик ўт ўсимлик. Нурота тоғ тизмаларида учрайдиган эндемик тур .У
Ўзбекистон “қизил китоб”ига киритилган бўлиб, китобнинг 2009 йилги нашрида ўсимлик 
йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар (1-категория) қаторига киритилган, янги нашрда кам 
учровчи тур (2-категория) сифатида баҳоланган. Нурота тизмасининг марказий қисмидаги 
қуруқ қояли ва шағалли ён бағирлари ва тоғларнинг ўрта камари, аралаш ўсимликлар 
жамоасида шувоқзор, бодомзор, ксерофит ва петрофит ўсимликлар орасида учрайди. Навоий 
вилояти Сентобсойнинг юқори оқимида, Нурота қўриқхонасининг қўриқланадиган 
ҳудудларида қайд этилган.
Ph. sogdiana (Суғд фломоидес) кўп йиллик ўт ўсимлик. У тошлоқ, шағалли тоғ олди ва 
тоғнинг паски қисмида ўсади. Асалширали ва манзарали ўсимлик ҳисобланади. Суғд 
фломоидесининг гултожи бир хил узунликда бўлиб, бу ўсимлик июн-июл ойларида гуллайди 
ҳамда августда мева беради. Бу тур ҳам худди юқоридаги тур сингари, Ғарбий Помир 
Олойнинг Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган ҳудудларидагина тарқалган, 
Ўзбекистон ҳудудининг миллий эндемларидан бири саналади [4,5]. 
1-расм. Phlomoides anisochila(A) ва Phlomoides sogdiana (B)нинг умумий кўриниши 
Phlomoides туркуми турлари фаол кимёвий моддалар таркиби бойлиги билан ажралиб 
туради. Жумладан: флавоноидлар, фенилпропаноидлар, фенолкарбоксилик кислоталар
неолигнанлар, иридоидлар, юқори ёғли кислоталар, азотли бирикмалар, стероидлар, 
углеводородлар, каротеноидлар, тритерпеноидлар, дитерпенлар, углеводлар, аскорбин 
кислотаси, микроэлементлар ва бошқалар учрайди. Бундан ташқари, улар турли хил 
аминокислоталарга бой. Аминокислоталар организм фаолиятини тиклашда ва уни нормал 
ишлашида жуда муҳим аҳамиятга эга[3].
Тадқиқотларимиз натижасида аминокислоталарнинг 10 таси алмашинмайдиган 
аминокислоталар (треонин, аргенин, валин, метионин, изолейцин, лейцин, гистидин, 
триптофан фенилаланин, лизин) аниқланиб, булар умумий аминокислоталар йиғиндисининг 
Ph.anisochila турида 46,48 % ни, Ph. sogdiana турида 41,07 % ни ташкил этди (1-жадвал). 



Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling