Keywords: Phlomoides anisochila, Phlomoides sogdiana, Amino acid composition, stem and
leaves, pharmaceuticals, endemic species
Кириш. Кам ўрганилган доривор ўсимликларни аниқлаш ва (маҳаллий) хом ашё базаси
мавжуд доривор ўсимликларни ўрганиш, фармацевтика саноатининг дори воситаларининг
тўлиқ циклини ишлаб чиқаришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ўта долзарб йўналиш
ҳисобланади. Ўсимлик препаратлари тайёрланган дори-дармонлардан фойдаланиш
организмга салбий таъсирларнинг камлиги ва узоқ муддат фойдаланиш имконияти
мавжудлиги билан фарқ қилади. Ўзбекистонда ўсимликларнинг биологик фаол
моддаларининг фармакологик хусусиятларини ўрганиш ва улар асосида юқори сифатли,
хавфсиз ва дори-дармонларни яратиш, истиқболли доривор ўсимликлар таркибидан юқори
биологик фаол моддаларни аниқлаш, олинган моддалардан дори воситаларини ишлаб
чиқариш, фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг муҳим илмий йўналиши
ҳисобланади[1,2].
Phlomoides Moench. туркуми турлари шундай доривор ўсимликлар жумласига киради.
Халқ табобатида жуда кўп фойдали хусусиятлари мавжуд. Phlomoides туркуми турлари
яллиғланишга қарши, антиоксидант, иммунитетни оширувчи, антибактериал воситалар,
вирусларга қарши, аллергияга қарши препаратлар тайёрлашда фойдаланилади [3].
Phlomoides - Ялпиздошлар (Lamiaceae)оиласига мансуб,йирик полиморф туркумларидан
бири бўлиб,унга мансуб турлар Марказий Европа ва Россиянинг Узоқ Шарқигача бўлган
ҳудудларда тарқалган. Бундан ташқари турлар хилма-хиллигининг асосий марказлари
сифатида эса Хитой, Жанубий Европа ва Марказий Осиё, Эрон тоғли ҳудудлари (Эрон ва
Афгонистон) Ўрта ер денгизи минтақалари ҳисобланади. Дунёда бу туркумнинг 150-170 тури,
Ўзбекистон флорасида 43 тури тарқалган [6].
Тадқиқот мақсади: Нурота тоғларида ўсадиган Phlomoides anisochila ва Ph. sogdiana
нинг аминокислоталар таркибини аниқлаш ва таҳлил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |