Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Key words: Irrigated lands, land fund, degradation, gray soils, salt reserves, groundwater,  melioration, hydromorphic, genetic groups


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Key words: Irrigated lands, land fund, degradation, gray soils, salt reserves, groundwater, 
melioration, hydromorphic, genetic groups. 
 
Кириш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-
сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Жиззах вилоятининг шўрланган ва шўрланишга 
мойил жами 210,9 минг гектар суғориладиган ер майдонларидан 161,1 минг гектари (76,4%) 
турли даражада шўрланган, шундан 84,8 минг гектар (40,2%) кучсиз даражада, 68,4 минг 


 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
162
гектар (32,5%) ўрта даражада, 7,2 минг гектар (3,4%) кучли ва 734,1 гектар (0,3%) жуда кучли 
даражада шўрланганлиги аниқланган.
Тузларнинг келиб чиқиши ва режимлари, шунингдек шўрланган тупроқлар 
мелиорацияси масалалари бўйича тадқиқот натижаларининг асосий маълумотлари 
В.А.Ковданинг “Происхождение и режим засоленных почв” номли 2 та томли 
монографиясида умумлаштирилган [5]. 
Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 
июндаги ПФ-5742-сон «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон “Ўзбекистон Республикаси 
сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда тупроқлар шўрлaнишигa қaрши курaшиш, суғориладиган ерлар тупроқ-
мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга 
қаратилган вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган унда ерларнинг мелиоратив 
ҳолати ва шўрланиш даражасини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиб бориш
бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам Мирзачўл ҳудудларида 
шаклланган ва ривожланган тупроқлардаги сувда осон эрувчи тузлар миқдори ва 
заҳираларининг ҳозирги ҳолатини аниқлаш, уларда содир бўлаётган ўзгаришларни таҳлил 
этиш, тупроқ унумдорлигини чегараловчи омиллар таъсирида юзага келаётган деградация 
жараёнларини олдини олиш орқали ер фондидан самарали фойдаланиш долзарб вазифа 
хисобланади [1;2]. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling