УЎК 631.587+631.17+631.153+631.155+632.125
СУВ ТАНҚИСЛИГИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ИХТИСОСЛАШУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Г.У.Кдырбаева, мустақил изланувчи, катта ўқитувчи, Қорақалпоғистон қишлоқ
хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Нукус
Н.Б.Реимов, қ/х.ф.д., доц., Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар
институти, Нукус
Аннотация.
Қорақалпоғистон Республикасида сунги йиллари деҳқончилик учун зарур
бўлган сув эҳтиёжининг 1999-2001 чи йиллари 39-41% га, 2007-2010 чи йиллари 50-55% га ва
сунги йиллари сув таъминати 54-58 %гача камайиши, Оролга умуман сув тушмай қуйганлиги
инсониятни ташвишлантиради. Дунё экспертларининг таҳлилларига қараганда 2050
йилларга бориб дарё сувининг яна да камайиши, сув танқислиги ҳозирги ҳолатидан 5 марта
камайиб, сувсизлик йиллари яна куп қайталаниб сувсизлик ҳолати кучайиши мумкин бир
даврда Афгонистоннинг Қуштепа канали қурилиши бошланиши яна да сувни тежаб
___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
184
ишлатишга ундайди.Ушбу шароитда Орол бўйида жойлашган Қорақалпоғистон
Республикасида қишлоқ хўжалиги ихтисослашуви масалаларини ечиш, деҳқончиликда сувни
куп талаб қиладиган экинлар-шоли, полиз экинлари, ғўза ва бошқа да сувни кўп талаб
қиладиган экинлар урнига сувни кам талаб қиладиган – кунжут, тариқ, кунгабоқар, беда,
жўхори ҳамда бошқа да сувни кўп талаб қилмайдиган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш,
қишлоқ хўжалиги ерларининг сувни куп талаб қилмайдиган соҳа – чорвачиликни
ривожлантиришни режалаштириш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Калит сўзлар: Орол денгизи, Қорақалпоғистон, сув танқислиги, шўрланган тупроқ,
кунжут, тариқ, кунгабоқар, беда, жўхори,пахта, шоли, буғдой,яшил ландшафт, чекланган
сув лимити.
Do'stlaringiz bilan baham: |