Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
Натижа ва мунозаралар. Жадвалда ғўзанинг ингичка толали навлари, тизмалари ва F
1 - F 9 дурагайларининг айрим қимматли хўжалик белгиларининг кўрстакичлари бўйича маълумотлар келтирилган. Тажрибаларимизга жалб қилинган андоза навлар ва ота шакллари сифатида олинган навларнинг битта кўсакдаги пахта вазни кўрсаткичи ўртача 3,5-3,6 г ни ташкил этган бўлса, дурагай ўсимликларда ушбу белги кўрсаткичлари 3,8-4,3 г оралиғида бўлганлиги кузатилди. Ўрганилган тизмаларда ушбу белгининг кўрсаткичлари юқори бўлиб 4,0-4,6 г ни ташкил этди. Тажрибаларимизда иштироқ этган F 1 дурагай ўсимликларида эса битта кўсакдаги пахта вазни кўрсаткичи ўртача 4,4-4,9 г гача бўлгани кузатилди. Доминантлик даражаси иккала дурагай комбинацияда ижобий гетерозис ҳолатида бўлиб 2,0;7,0 ни ташкил этди. Тола чиқими навларда 35,6-37,3 % ни ташкил этди. Тизмаларда ушбу белгининг кўрсаткичлари ўрганилган навлар кўрсаткичларига яқин бўлиб 35,1-37,8 %, дурагайларда эса бир мунча юқори бўлиб 35,8-38,8 % бўлгани аниқланди. F 1 дурагайларида эса тола чиқими 36,5-37,7 % ни ташкил этиб биринчи дурагай комбинациясида салбий гетерозис (h p =-1,13) ва иққинчи дурагай комбинациясида ижобий гетерозис ҳолатида бўлиб (h p =3,75) кузатилди. 1000 дона чигит вазни белгисининг энг паст кўрсаткичлари (107-114 г) навларда кузатилди. Дурагайларда ушбу белгининг кўрсаткичлари навларнинг кўрсаткичларига нисбатан 17-22 г га, тизмаларда 24-34 г га юқори бўлгани аниқланди. F 1 дурагайларида эса 1000 дона чигит вазни белгисининг кўрсаткичлари 125 г ни ташкил этиб, ҳар иккала дурагай комбинацияларида салбий h p =-1,0 гетерозис холати намоён бўлди. Тола узунлиги бўйича ўрганилган навлар, дурагай комбинациялар ва тизмаларнинг кўрсаткичлари орасида катта фарқланиш кузатилмади. Навларда ушбу белгининг кўрсаткичлари 40,3-40,6 мм, дурагай комбинацияларда 39,6-41,7 мм, тизмаларда 39,0-43,0 мм ни ташкил этди. F 1 дурагайларида эса 40,0; 40,8 мм бўлиб биринчи дурагай комбинацияда салбий доминантлик h p =-0,27, иккинчи дурагай комбинацияда эса ижобий h p =1,4 гетерозис холати кузатилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling