Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (турик-инглиз) -мутахассислиги босқич талабаси Бозоров Дилмуроджон Баходиржон ўғли «Ташқи иқтисодий фаолият»
Download 41.14 Kb.
|
М.Мамуржанов ТИФ 4 мавзу
6. Валюта курсларининг барқарорлиги.
Валюта бозорлари халқаро хисоб-китобларни оператив амалга ошириб, халқаро валюта бозорларининг кредит ва молия бозорлари билан ўзаро алоқасини таъминлайди. Валюта бозорлари ёрдамида банклар, корхоналар, давлатларнинг валюта захиралари тўлдирилади. Шунингдек, валюта бозорлари механизмидан иқтисодиётни давлат томонидан бошқарилишида, шу жумладан, макродаражада давлатлар гурухи доирасида (масалан ЕИ) фойдаланилади. Институцион нуқтаи назарида, валюта бозорлари – бу биржа, брокерлик фирмалари, банклар, корпорациялар, шу жумладан, трансмиллий корпорациялар умумийлигидир. 80-йилларнинг охирида банклараро бозорда ўзаро бир-бирлари билан хамда савдо-саноат мижозлари билан 85-90% валюта савдосини амалга оширардилар. 90-йиллар ўрталарида савдо келишувларининг тобора кўпчилиги банклар эмас, балки инвестицион фондлар томонидан амалга оширилди. Халқаро кредит-молия бозори халқаро кредит-молия муносабатлари ссуда капиталининг жаҳон кредит ва молия бозорларидаги харакати билан боғлик бўлган муносабатлар тизимини қамраб олади. Халқаро кредит бозорида давлатлар ўртасида қайтарилиш, муддатли, фоиз тўлаш шартлари бўйича пул капиталининг харакати рўй беради. Жаҳон кредит бозори – ссуда капиталининг бир қисмидир. Ссуда капитали бозори ўз ичига қуйидагиларни олади:
жаҳон пул бозори (1 кундан 1 йилгача қисқа муддатли депозит-ссуда операциялари, шунингдек, Евровалюталар бозори); жаҳон капитали бозори – иккита ташкил қилувчи: ўрта ва узоқ муддатли хорижий кредитлар ва Еврокредитлар бозори (1 йилдан 15 йилгача). Жаҳон молия бозори – бу ссуда капиталлари бозорининг бир қисми бўлиб, унда асосан қимматбаҳо қоғозларнинг эмиссияси ва савдо-сотиғи амалга оширилади. Жаҳон ссуда капитали бозори миллий ссуда капитали бозорларининг халқаро операциялари асосида пайдо бўлади ва уларнинг байналминаллашуви давомида ривожланади. Жаҳон ссуда капиталлари бозори охирги ўн йилликда тез ривожланди. Бунга сабаб ссуда капитали харакатининг узоқ муддатли анъаналари, бу харакатни миллий даражада тартибга солувчи давлатларнинг хуқуқий нормаларини либераллашуви, қимматли қоғозлар харакатининг кенгайиши, интеграцион жараёнлардир. Жаҳон ссуда капитали бозори жаҳон хўжалигида ссуда капитали харакатини таъминловчи турли компания, банк, валюта-кредит муносабатлари бирлигини қамраб олади. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий алоқалари ривожланишининг XX аср охиригидаги мухим тенденцияси шундаки, халқаро кредит-молия муносабатлари ўсиш суръатлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ва халқаро савдодан анча олдиндадир. XX асрнинг 50-йиллари охиридан бошлаб халқаро кредит-молия бозорининг ривожланиши жаҳон ссуда капитали бозорининг ўзига хос томони – Евробозорнинг вужудга келиши ва кенгайишига сабаб бўлди. Евробозор – бу Евровалютада кредит заёмлар бўйича операциялар амалга ошириладиган бозордир. Евровалюта – мамлакатнинг бирор бир хорижий банк хисоб рақамига ўтказилган ва шу банклар томонидан барча давлатларда, шу жумладан, эмитент давлатда ҳам операциялар амалга оширишда фойдаланадиган эркин конвертирланадиган валютасидир. Евробозорлар – давлат, хукумат бозори деган мақомга эга эмаслар. Уларнинг пайдо бўлишига корхоналар, инвесторлар, шунингдек, баъзи давлатларнинг эҳтиёжи сабаб бўлган. Евробозорлардаги операциялар айрим давлатларни давлат валюта тартибга солинувига ва солиқ қонунчилигига бўйсунмайди. Евробозорлар 50-йиллар охирида юзага келди. Бунга қуйидагиларни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин:4 долларни АҚШдан ташқарида жойлаштириш таклифини пайдо бўлиши; Европада долларга бўлган талабнинг катталиги; АҚШдаги тартибга солишнинг бу давлатда доллар билан валюта операцияларини ўтказишнинг эркин бозордагига нисбатан мураккаблиги; Европа банкларининг халқаро операцияларини молиялаштириш қуролини топишга бўлган истаги. Евровалюталар бозорида олдинига фақат Евродоллар хукм сурарди. Евродоллар – бу Ғарбий Европа банки томонидан жамғарма сифатида олинган долларлардир. Франция ёки Англия банкида мажбурият сифатида банк пассивига ёзиб қўйилган доллар – Евродоллардир. Аста-секин Евродоллар Европа валюта феноменига айланди. Масалан, Люксембург ёки Буюк Британиядаги банк пассивида бўлган Француз франки ёки немис маркаси еврофранк ёки евромаркадир. Хозирда евробозорлардаги операцияларда евродоллар (70%дан кўпроқ), евромарка (20%) ва Швейцария маркаси (6%) билан келишувлар асосий ўринни эгаллайди.5 Таъкидлаб ўтиш керакки, евродолларнинг юзага келишида кўп жиҳатдан собиқ Совет хукумати сабабчи бўлган. М.Пебронинг айтишича, совет хукумати долларни на америка банкларига қўйишни, на АҚШ валюта бозорига жойлаштиришни хохларди. Бунга сабаб, АҚШ молия қувватини оширишга йўл қўймаслик, келишмовчиликлар содир бўлганда, Совет хукумати хориждаги хисоб рақамларини ёпиб қўйишларидан қўрқарди ва х.к. Натижада, Совет хукуматига тегишли бўлган долларлар Совет давлат банкининг Европадаги филиали Евробанкга, кейинчалик эса, Лондондаги Москва Халқ банкига қўйилди. Ўз навбатида, Буюк Британия банклари ҳам евродоллар яратишда ўз хиссаларини қўшдилар. 60-70 йилларда евробозорларнинг фаол ривожланиши, 80-90 йилларнинг бошида улар фаолияти йўналишининг ўзгаришига олиб келди. 80-йиллардан бошлаб қимматли қоғозлар: еврооблигация, евроакция, евровексель, молиявий инвестициялар саноати ривожланган мамлакатларнинг инвесторлари ва заёмчилари ўз актив ва пассивларини валюталар комбинацияси ва тўлов муддатлари орқали бошқарди. Улар шунингдек, мос валюта ва кредит хатарларини тез қоплаш ва ўзгартириш имкониятини оладилар. Евробозорларнинг ривожланиши жаҳон миқёсида молиявий ресурсларга талаб ва таклифнинг эркин нисбатини яратишга имкон берди. Евробозорлар корхоналарга молиялаштиришга бўлган эхтиёжларини ички капитал бозорига мурожаат қилмасдан қондириш имкониятини беради. Улар молиявий ресурсларни рационал жойлаштириш имкониятини ҳам беради. Шундай қилиб, евробозорлар ўз фаолиятларини диверсификация қиладилар ва халқаро миқёсдаги кўринишни оладилар. Улар капитал жойлаштириш ва кредитлаш бўйича операцияларни барча халқаро операторларга таклиф қиладилар. Евробозорлар барча йирик халқаро банклар, бутун дунё молия марказлари ва барча конвертирланадиган валюталарни мобилизация қиладилар. Евробозорларнинг ривожланиши янги молия марказлари (Сингапур, Гонгконг, Қувайт, Кайман ороллари ва бошқалар)нинг пайдо бўлишига олиб келди. 1981 йилнинг декабрида Нью-Йоркда халқаро банк хизматлари эркин зонаси пайдо бўлди. 80-йиллар охирига келиб янги жаҳон молия марказларида бутун дунё халқаро валюта-молия операцияларининг учдан бир қисми тўпланган эди. Евробозорлар ривожланиши ва халқаро молиявий бозорлар байналминаллашуви халқаро иқтисодий муносабатлар учун товар бозорлари ривожланиши ва байналминаллашуви халқаро меҳнат тақсимоти соҳасида қандай яхши холат бўлган бўлса, шундай холат бўлди. Хулоса Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўз мамлакатида ва чет элда товар ва хизматлар ўртасидаги тўловнинг асосий фарқи шундаки, халқаро келишувларда битта валютадан ортиқ валюталар ишлатилади. Валюта курси –бу бошқа валютада ифодаланган бир валютанинг қийматидир. Жорий ёки махсус-курс бу жорий келишувлар учун белгиланган курсдир, шу билан бирга форвард курси шартнома учун савдогар томонидан валюта курси белгиланади, у бўйича чет эл валютаси тўланиши ёки келажакда олиниши керак бўлади. Жорий ва тезкор курслар орасидаги фарқ тезкор фару ёки фарбат скреди деб аталади. Агар чет эл валютаси ўртасидаги фарқ манфий бўлса, валютани чегиртма билан сотишади, агар мусбат бўлса, валютани қўшимча, яъни рағбат билан сотилади. Кўпгина валюта келишувлари тижорат банклари воситасида ва асосан жорий бозорларда амалга оширилади. Халқаро валюта бозори – бу фьючерс шартномалари билан шуғулланадиган махсус бозордир. Ташқи махсус бозорлар ичида Лондондаги халқаро молия фьючерс биржасини ва Филадельфиядаги Фонд биржасини айтиш мумкин. Конвертацияланадиган валюта билан бошка валюталар эвазига эркин савдо қилиш мумкин. Айрим мамлакатлар валютаси қисман конвертацияланган бўлади. Айни шу мамлакат фуқаросига валютани бошқа мамлакат валютасига алмаштириши рухсат берилмаган бўларди. Айрим хизматлар импорт лицензиялари бир неча алмаштириш курслари, импорт депозитларини талаб қилиш ва миқдорий чегаралар орқали ўз валютасига бўлган харакатни назорат қилишади. Чет эл валютасидан фойдаланишнинг асосий тўрт тури мавжуд бўлиб: тижорат шартномалари, бозорни яратиш, арбитраж ва таваккалчиликни назорат қилиш. Халқаро валюта фонди 1944 йилда валюта стабиллигини ўрнатиш, валюта курсларини ўрнатишда тартибни қўллаб-қувватлаш, рақобатчилик бахонасида валюта девальвациясидан қочиш, кўп томонлама тўлов тизимини ўргатиш, валюта чегараларини йўқ қилиш ва суғурта резервларини кўпайтириш мақсадида яратилган эди. Кўпгина мамлакатлар ўз валюталари конвертациясини қаттиқ назорат қилишади, шу билан бирга параллель ёки қора бозорга эга бўлишади. Бу бозорда алмаштириш курсини талаб ва таклифини аник кўриши мумкин. Швейцариядаги халқаро хисоб-китоб банки банкирларининг марказий банки сифатида фаолият олиб борди. У келишувларни ва жаҳон марказий банклари ўртасида операцияларини олиб боришини енгиллаштирди. Мамлакат валютасига бўлган талаб шу мамлакат товар ва хизматларга, шунингдек, молиявий активларга бўлган талаб функцияси бўлиб хисобланади. Download 41.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling