Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (турик-инглиз) -мутахассислиги босқич талабаси Бозоров Дилмуроджон Баходиржон ўғли «Ташқи иқтисодий фаолият»


Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси


Download 41.14 Kb.
bet3/6
Sana09.01.2023
Hajmi41.14 Kb.
#1085491
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
М.Мамуржанов ТИФ 4 мавзу

3. Халқаро валюта тизимининг мохияти ва структураси.

XX аср ўрталарида халқаро иқтисодий, молиявий ва валюта муносабатлари ривожланиши янги кучланиш олди. Очиқ иқтисодиёт қуришнинг умумий тенденцияси савдо айирбошлашувининг тезлашишига, халқаро молиялаштиришнинг ривожланишига, янги валюта бозорларини ҳосил бўлишига, турли мамлакатлар орасида валюта-молия муносабатларининг кенгайишига имкон беради. Валюта муносабатлари пулнинг жаҳон пули функцияси билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни намоён қилади. Пул жаҳон пули сифатида ташқи савдо ва хизматлар, капитал миграцияси, фойданинг инвестиция оқими кучайиши, заём ва субсидиялар бериш, илмий-техник алмашув, туризм, давлат ва хусусий пул кўчиришларига хизмат қилади. Валюта муносабатлари миллий ва халқаро даражада амалга оширилади. Миллий даражада улар Миллий валюта тизимлари (МВТ) соҳасини қамраб олади. Миллий валюта тизими бу валюта қонунчилиги билан белгиланадиган давлат валюта муносабатларини ташкил қилишнинг шаклидир. МВТнинг ўзига хос томони у ёки бу давлат иқтисодиётининг, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиш даражаси ва ўзига хослиги билан аниқланади. Миллий валюта тизими қуйидагилар билан характерланади:





  • миллий валюта бирлиги;

  • расмий олтин ва валюта захираларининг таркиби;

  • миллий валюта паритети ва валюта курси шаклланишининг механизми;

  • валюта қайтиши шароитлари;

  • валюта чекланишларининг мавжудлиги ёки йўқлиги;

  • давлатларнинг ташқи иқтисодий хисоб-китобларини амалга ошириш тартиби ва бошқалар.

Миллий валюта тизимларини боғловчи звено бўлиб валюта курси ва паритет хизмат қилади. Валюта курси алоҳида мамлакатлар валюталари нисбати ёки маълум давлат валютасининг бошқа давлатлар валютасида хисобланган “нархи”ни намоён қилади. Паритет - валюталарнинг улардаги олтинга мос келувчи нисбатидир. Аммо валюта курси амалда ҳеч қачон паритет билан мос келмайди. Халқаро валюта тизими (ХВТ) жаҳон хўжалиги доирасида валюта муносабатларини ташкил қилишнинг шакли хисобланади. У жаҳон капиталистик хўжалиги эволюцияси натижасида пайдо бўлади ва хуқуқий жиҳатдан давлатлараро келишувлар билан расмийлаштирилган. Халқаро валюта тизимининг асосий элементлари қуйидагилардир:





  • валюта бирликларининг миллий ва коллектив захиралари;

  • халқаро ликвидли активларнинг таркиби ва структураси;

  • валюта паритетлари ва курслари механизми;

  • валюталарнинг ўзаро алмашув шартлари;

  • халқаро хисоб-китоб шакллари;

  • халқаро валюта бозори ва жаҳон олтин бозори режими;

  • валюта-молия ташкилотлари (ХВФ, ХТТБ ва б.)ни тартибга солувчи давлатлараро валюта-кредит ташкилотларининг мақоми.

Халқаро валюта тизимининг асосий вазифаси – мухим иқтисодий ўсишни таъминлаш; инфляцияни камайтириш; ташқи иқтисодий алмашув ва тўлов оборотининг тенглигини қўллаб-қувватлаш учун халқаро хисоб-китоблар ва валюта бозори соҳасини тартибга солишдан иборат. Халқаро валюта тизими бу – динамик, ривожланаётган тизим. У доимо ўзгаради ва ривожланади. ХВТ эвалюциясининг йўналиши Ғарб давлатлари иқтисодиёти ўзгаришининг илғор тенденциялари, умуман жаҳон хўжалигининг шароитлари ва талаблари ўзгариши билан аниқланади.

Download 41.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling