Хотира ўтмиш тажрибада бўлганларни акс эттириш, бошқача қилиб айтганда бирор нарсани эсга олиш, эсда сақлаб туриш ва қайта эсга туширишдир


Мунозарали савол: Хотиранинг шахс психик ҳаётидаги аҳамияти қандай?


Download 58.5 Kb.
bet2/4
Sana15.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1477151
1   2   3   4
Bog'liq
xotira2

Мунозарали савол: Хотиранинг шахс психик ҳаётидаги аҳамияти қандай?

Шундай қилиб, хотира шахс психик ҳаётининг энг муҳим, белгиловчи хусусияти ҳисобланади. Хотиранинг роли «ўтмишда юз берган» нарсани акс эттириш билангина чекланиб қолиши мумкин эмас. Психологияда ўтмиш образлари тасаввурлар деб юритилади. Бирон-бир фаол таҳсир хотира жараёнидан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Негаки, ҳар қандай, ҳатто энг содда психик ҳодиса ҳам ўзининг ҳар бир қисми кейингилари би­лан «боғланиши» учун сақлаб қолинишини муқаррар тақозо этади. Бу хилдаги «боғланиш» учун лаёқат бўлмаса, ривожланиш бўлиши мумкин эмас: киши «мангу чақалоқлик ҳолатида» қолиб кетган бўлар эди (И. М. Сеченов).


Хотира барча психик жараёнларнинг энг муҳим характеристикаси бўлиш билан бирга инсон шахсининг бирлиги ва яҳлитлигини таҳминлайди.
Эътибор беринг: Эсда олиб қолиш — бу чиндан ҳам янги нарсани аллақачон тажрибада мавжуд нарса билан боғлашдир. Хотиранинг навбатдаги жараёнини қисмма-қисм кенг авж олдира олганимизда, яъни биронта материални эсламоқчи бўлганимизда, боғланиш жараёни тамомила аниқ равшан бўлади. Масалан, биз «эсдан чиқмасин деб дастрўмолчанинг учини тугиб қўйиш» усулидан фойдаланиб, бирон-бир нарсани қандай қилиб хотирамизга туширамиз? Биз рўмолчани қўлга олаётиб тугунга дуч келамиз; тугун бизни ўша тугун туғилаётган вазиятга ҳавола қилади; вазият эса ҳамсуҳбатимизни эсга солади; ҳамсуҳбатдан эса суҳбат мавзуига равона бўламиз ва ниҳоят, изланган нарсага дуч келамиз. Лекин бундай боғланишлар занжирини ҳосил қилиш учун, агар ҳодисалар макон ва вақтга қиёсан тўрдошлигининг бир ўзи кифоя бўлган тақдирда, айни бир хил вазиятда турли хил одамларда бир хил боғланишлар занжири ҳосил бўлиши мумкин эди. Аслида эса боғланишлар танланган ҳолда ҳосил бўлади, ассоционизм бу жараёнга нималар тўртки бериши ҳақидаги саволга жавоб берганича йўқ, у фактларни қайд этиш билангина чекланиб қолди. Бу фактлар анча кейинроқ илмий жиҳатдан изоҳлаб берилди.
Эътибор беринг:
Хотиранинг фаоллиги, онглилиги ва англаб етилганлиги унинг ривожидаги юксак босқичларига боғлиқ деб қаралганлиги сабабли, унинг қуйи босқичларига татбиқан яна ўша турдошлиги бўйича боғланиш тушунчаси қўлланилиб келди. Боғланишларнинг икки тури — ассоциатив ва маҳнавий боғланишлар борлиги ҳақидаги концепция ана шу тариқа яратилди. Хотиранинг иккита тури: механик («материя билан боғлиқ хотира») ва мантиқий («материядан тамомила мустақил тарзда»ги, «руҳ билан боғлиқ хотира») хотиралар мавжудлиги ҳақидаги назария ҳам шунга боғлиқ, ҳолда юзага келган.
Эътибор беринг:
Ҳозирги замон фанида шахснинг барча психик жараёнлари, шу жумладан хотира жараёнларини таркиб топтиришга сабабчи бўлган омил шахс фаолияти деб қарайдиган назария тобора кўпроқ эҳтироф этилмоқда. Ушбу концепцияга биноан эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш жараёнларининг амалга оширилиши муайян материалнинг субҳект фаолиятида қандай ўринда туриши билан белгиланади.



Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling