Хотира ўтмиш тажрибада бўлганларни акс эттириш, бошқача қилиб айтганда бирор нарсани эсга олиш, эсда сақлаб туриш ва қайта эсга туширишдир


Download 58.5 Kb.
bet4/4
Sana15.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1477151
1   2   3   4
Bog'liq
xotira2

Ёдда тутинг:
Хотиранинг қуйидаги қонунлари мавжуд:

  1. Англанганлик қонуни. Берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни хотирада мустаҳкам сақлаб қоламиз.

  2. Қизиқиш қонунида материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлиш назарда тутилади.

  3. Илгариги билимлар қонуни. Маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади.

  4. Эслаб қолишга тайёрлик қонуни. Бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлғуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсангиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз.

  5. Ассоциациялар қонуни. Бир вақтда шаклланган тасаввурлар хотирада ҳам ёнма-ён бўлади. Масалан, айни конкрет хона ўша ерда рўй берган ҳодисаларни ҳам эслатади.

  6. Бирин-кетинлик қонуни. Маълумотларни хотирада маълум тартибда жойлаштириш ва керак бўлганда тартиб бғилан бирин-кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир.

  7. Кучли тассуротлар қонуни. Эслаб қолинадиган нарса тўғрисидаги биринчи таассурот қанчалик кучли бўлса, унга алоқадор образ ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Бундан ташқари. сиз учун аҳамиятли ва жозибали маълумотлар оқимида эсланаётган материал ҳам яхши эсга тушади.

  8. Тормозланиш қонуни. Ҳар қандай муайян маълумот ўзидан олдинги маълумотни тормозлайди. Шунинг учун материал ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда сақлашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўриш керак.

Хотира киши ҳаёти ва фаолиятининг барча жабхаларида иштирок этиши сабабли унинг намоён бўлиши шакиллари ҳам бенихоя ранг-барангдир. Хотиранинг турларга бўлиниши, энг аввало, эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари ўрин олган фаолиятнинг айнан ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ бўлиши керак. Бу хотиранинг у ёки бу тури (масалан, кўриш ёки эшитиш хотираси) кишида унинг психик тузилишига хос хусусият сифатида гавдаланган ҳоллар учун ҳам тўғридир.
Эътибор беринг:
Хотира таҳрифларининг эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш жараёнлари содир бўладиган фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқлиги хотиранинг ҳар хил турларини ажратиш учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. Бунда хотиранинг айрим турлари учта асосий мезонга мувофиқ тарзда бўлинади:
1) фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб хотира ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-мантиқли турларга бўлинади; 2) фаолиятнинг мақсадлари (хусусиятига кўра ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига бўлинади; 3) материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кўра (унинг фаолиятдаги роли ва тутган ўрнига боғлиқ равишда) қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади.
Фаолиятнинг ҳар хил турларида психик фаолликнинг турли хил кўринишлари: ҳаракат, эмоционал, сенсор, ақлий кўринишлари устунлик қилиши мумкин. Фаолликнинг ушбу кўринишларидан ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсуллида: иш ҳаракатларида, туйғуларда, образларда, ўй-фикрларда ўз ифодасини топади. Хотиранинг уларга хизмат қилувчи ўзига хос турларига психологияда тегишли номлар: ҳаракат, эмо­ционал образли ва сўз-мантиқли хотира номлари берилган.
Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling