Хотира ўтмиш тажрибада бўлганларни акс эттириш, бошқача қилиб айтганда бирор нарсани эсга олиш, эсда сақлаб туриш ва қайта эсга туширишдир


Мунозарали савол: Хотирада шахс фаоллиги қандай намоён бўлади?


Download 58.5 Kb.
bet3/4
Sana15.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1477151
1   2   3   4
Bog'liq
xotira2

Мунозарали савол: Хотирада шахс фаоллиги қандай намоён бўлади?

Экспериментларда энг самарали боғланишлар тегишли ма­териал ҳаракат мақсади сифатида юзага чиққан ҳолда таркиб топиши ва фаоллашуви аниқланди ва исботланди. Бу боғланишларнинг таҳрифи, масалан уларнинг мустаҳкамлиги ва ўзгарувчанлиги (ҳаракатчанлиги ва тезлиги) тегишли материал­нинг субҳектнинг кейинги фаолиятида қай даражада иштироқ қилиши, бу боғланишларнинг келгусидаги мақсадларга эришишда қандай аҳамият касб этиши билан белгиланади.


Шундай қилиб, бу концепциянинг асосий тезиси қуйидагича тарзда ифодаланиши мумкин: турли хилдаги тасаввурлар ўртасидаги боғланишларнинг ҳосил бўлиши эсда олиб қолинадиган материалнинг ўз ҳолича қандайлиги билан эмас, балки энг аввало бу материалнинг субҳектга нима учун кераклиги билан белгиланади.


Мунозарали савол: Инсон хотирасининг яхши бўлиши нималарга боғлиқ?

Инсон хотирасининг яхши бўлиши қуйидаги омилларга боғлиқ:



  1. Эсда олиб қолиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг якунланганлик даражасига.

  2. Шахснинг ўзи шуғулланаётган ишига қизиқиши ва мойиллигига.

  3. Шахснинг фаолият мазмуни ва аҳамиятига муносабатига.

  4. Шахснинг айни пайтдаги кайфиятига.

  5. Иродавий кучи ва интилишларига.



Мунозарали савол: Инсонлар хотираси бир-биридан қандай фарқ қилади?

Хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан боғлиқ. Одамлар ана шу сифатлар билан фарқланадилар:



  1. Материални тезда эслаб қоладиганлар.

  2. Материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар.

  3. Истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар.

Ёдда тутинг:
Хотира фаол жараён бўлиб, шахснинг турли маълумотлар билан ишлаш малакасига, унга муносабатига, материалнинг қимматини тасаввур қилишига боғлиқ бўлади. Инсон фақат эшитган маълумотининг 10 фоизини, эшитган ва кўрган нарсасининг 50 фоизини, ўзи фаол бажарган ишларининг деярли 90 фоизини ёдда сақлайди. Шахснинг ўзи ўйлаб, ўзи бевосита бажарган ишлари жуда осон эсга тушади. Бу ҳодиса психологияда генерация эффекти деб аталади.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling