Hozirgi kunda har qanday soha oʼziga xos ravishda rivojlanib bormoqda shu bilan birga ishlab chiqarish sanoatini ham bundan mustasni emas. Ishlab chiqarish borku u yerda albatta texnologik jarayon boʼladi
Принципиал электр таъминот схемаси тавсифи
Download 0.85 Mb.
|
DIPLOM ISHI 2
Принципиал электр таъминот схемаси тавсифи
Автоматлаштириш воситалари ва асбобларнинг электр таъминоти схемасини танлаш, талаб этилган электр таъминотини узилишларсиз таъминлаш, таъминот манбалари ва электр қабул қилгичларни ҳудудий тақсимланишини, юкланиш қийматини ҳамда фойдаланишда қулайлик ва хавфсизликни таъминлашни белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Схемани танлашни баҳолаш ва натижавий кўринишини қабул қилиш автоматлаштирилаётган объектнинг аниқ иш шароитларини эътиборга олган ҳолда барча талаблар тўпламига кўра амалга оширилади. Автоматлаштириш системасининг электр таъминоти схемаларида асосан иккита бўғин ажратилади: таъминловчи тармоқ (таъминлаш линияси) – таъминот манбасидан марказий бошқарув пункти ва таъминот йиғмасигача бўлган тармоқ; тақсимловчи тармоқ – марказий бошқарув пунктидан электр қабул қилгичларгача бўлган тармоқ. Бу тармоққа шунингдек бирламчи асбоблар, иккиламчи асбобли датчиклар ва ростловчи қурилмалар билан боғлиқ бўлган барча занжирлар киради. Тақсимловчи тармоқларнинг схемалари радиал тамойилга кўра тузилади: ҳар бир электр қабул қилгич марказий бошқарув пунктига ёки манба тарқатувчисига радиал линия бўйича уланади. Электр таъминоти системасининг таъминловчи ва тақсимловчи тармоқлари бир фазали икки зтказгичли (битта фазали ва битта нол ўтказгичли), икки фазали икки ўтказгичли (икки фазали ўтказгичли), икки ўтказгичли ўзгармас токли тармоқлар фақатгина ерга уланмаган ўзгармас токлар учун қаралади, уч фазали уч ўтказгичли ва уч фазали тўрт ўтказгичли қилиб амалга оширилади. Электр таъминоти схемасини танлашда зарурий заҳиралаш даражасини тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу электр таъминоти системаси электр истеъмолчиларни ишончли (узилишларсиз) таъминлашни белгилаб беради. Электр таъминоти системаларида бевосита заҳиранинг автоматик кириши (ЗАК) ни қараб чиқиш, бу системанинг таъминот манбалари ноқулай шароитларда ўтказилган ёки уларни шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган қандайдир бошқа факторлар мавжуд бўлганда амалга оширилади. Электр таъминотининг ЗАК автоматлаштириш системасининг ишини бузилишига олиб келмаслиги керак. 2-чизмада заҳирадаги манба киришини автоматик улаш схемаси (ЗАК схемаси) келтирилган. Меъёрий иш режимида кириш 1 уланган ва реле К1 ток таъсирида ва унинг кириш 2 занжиридаги контактлари очиқ бўлади. Кириш 1 да кучланиш йўқолиб қолганда реле К1 кириш 2 ни улаб беради. Шу билан бир вақтда навбатчи хизматчини ЗАК нинг иш ҳолатидан хабар қилувчи сигнал НА1 ни ишга туширади. Сигнал SB1 тугмаси орқали ўтиб, кириш 2 нинг уланганлигини сигналловчи HL1 чироқни ёқади, SB2 тугма эса сигнални синовдан ўтказишга хизмат қилади. Кириш 1 ни яна ишга тушириш (носозликлар бартараф этилгандан сўнг) қўлда амалга оширилади. Ушбу шартни бажариш имкони бўлмаганда двигателдан икки бўғиндан кам бўлмаган автомат ўрнатилишига рухсат берилади. Магнитли ишга туширгич ғалтагининг бир учи албатта нолли узатмага ёки ерга уланган ўтказгичга уланган бўлиши керак. Ишлаб чиқилган электр таъминоти схемасидаги асосий электр истеъмолчилари чиқиш кучланиши 24 В бўлган манба блокидан таъминланувчи “Sitop” электр-пневматик ўзгартиргичлар ҳисобланиб, улар датчикларнинг мувофиқлигини таъминлашга мўлжалланган. Схемадаги барча датчиклар ва манба блоки портлашга хавфсиз қилиб тайёрланган. Асбоблар ва автоматлаштириш воситаларининг электр таъминот схемаси эксплуатация жойининг хавфсизлиги, кулайлиги, электр таъминот линияларининг нагрузкага чидамлилиги, территориял жайлашуви ва узлуксиз таъминланишига асосланиб танланади. Бахолаш ва схеманинг хал килувчи танлови автоматлаштириш объектининг хамма талабларига жавоб бериши билан амалга оширилади. Одатда электр таъминот системаси таъминот ва тақсимот тармоқларидан иборат бўлади. Таъминловчи тармок (тамилаш линиялари) – манбаадан считгача ва йигилган таъминотгача булган тармок. Таъминот тармоғи (узлукли чизиқлар) автоматлааштирилган объектни таъминот манбаи билан шчит ва йиғмаларни боғлайди. Газни куритиш цехида ёнғин хафи булгани учун катта кучланишда ишлайдиган автоматика воситаларидан фойдаланилмаган. Асосан 2 фазали 220 В кучланиш шчитга уланган. Барча клапанлар пневматик бўлиб, компрессор қисмидан юборилади. Таксимлаш тармоги – считлардан электр воситаларигача булган тармок, таксимлаш тармогига бирламчи прибор ва датчикларни иккиламчи прибор ва ростлаш воситалари билан боғловчи тармоқлар ҳам киради. Тақсимот тармоғи (узлукли чизиқлар) таъминот шчит ва йиғмаларини айрим электр истеъмолчилар билан боғлайди. Танланган ва қулланилаётган датчикларимиз охирги русмлардан хисобланилади ва улар стандарт 12, 24 В кучланишда ишлатилади. Электр таъминотини схемасида ҳар бир электр воситалари считга алоҳида радиал линия орқали уланган. Электр таъминот схемасида ўлчаш асбоблари ва автоматлаштириш воситаларини электр энергия манбаи билан таъминлашда блок питаниялар кулланилган. Электр таъминотини ўзлуксиз таъминланиши учун у заҳираланган ва асосий манбаада электр қуввати узулганда автоматик захира ишга тушади. Электр таъминотни заҳира манбасидан технологик жараёнга берилаётган мустақил таъминотлар сони автоматлаштириш системаларининг таъминоти билан тенг. Нормал режимда кириш асосий манбага калит SA1 орқали уланган; реле КV нинг контактлари кириш SA2 захира манбааси занжирида узилган. Ишчи киришда кучланиш узилганда реле К1 нинг контактлари кириш SA2 ни улайди; бир вақтда НА қўнғироғи уланиб, оператив ҳодимларни АВР улангани ҳақида ҳабар беради. SB1 тугмаси билан қўнғироқ узилади ва чироқ НL уланиб, захира кириш улангани ҳақида ҳабар беради. SА3 тугма қўнғироқни текшириш учун керак. Ишчи киришни улаш носозлик тугатилгандан сўнг қўлда амалга оширилади. Схеманинг пастки қисмида жадвал берилган, унда шу шчитдан таъминланадиган барча электр истеъмолчилар жойлаштирилган. Жадвалда спецификация бўйича позицияси, қуввати, кучланиши ва ўрнатилагн жойи курсатилган. Автоматика воситалари тармоққа уланишда, уларнинг куввати ва кучланишини этиборга олиб, электр таъминот воситалари танланган. Қисқа тугатиш ва давомли юкламалардан воситаларни ҳимоя этиш, воситаларни таъмирлаш, созлаш ва ҳизмат кўрсатишда электр манбаидан локал узиб қўйиш учун таъминот йўлларида- автоматик узгич рубильниклар SA ва сақлагич FU ўрнатилган. Улар таъминот манбаига уланган бўлиб, шунингдек, шчит ва йиғмалар киришига хам ўрнатилган. Rudani maydalash jarayonini avtomatlashtirish uchun qo`llanilgan datchiklar maxsus yongʼinga qarshi moslashtirilgan boʼlib, bir xil standart boʼyicha 24 V kuchlanishda ishlaydi. Shchitdan kelayotgan 220 V kuchlanish БПМУ-24 2P va БПМУ-24 4P rusumli blok pitaniyasi orqali datchiklarga beriladi. Datchiklar 15-25 Vt kuvvat oraligʼida ishlaydi. Datchiklarni ximoyalash uchun ularning kirishiga kalit va saqlagich urnatilgan. Datchitlardan biri ishdan chiqqanda blok pitaniyani uchirmasdan mos keladigan kalit orqali almashtirilishi mumkin. Spiral klassifikatorda to`grida to`gri 220V da ishlaydigan nasos 220 kalit va saqlagich orqali ulanadi. Operator xonasidagi kompyuter va boshqa qurilmalar tugʼridan tugʼri 220 V kuchlanishga kalit va saqlagich orqali ulanadi. Har bir avtomatlashtirish vositasiga ulangan kuchlanish liniyalari elektr taʼminot sxemasida kursatilgan. Unda datchiklar ulangan liniyalar raqamlangan. Ростлаш қонунлари ҳақида маълумот. Кириш сигнали ростланувчи объектдан ўтиш вақтида деформация ва кечикишга дуч келади. Чиқиш катталиги кириш сигналига нисбатан амплитуда бўйича камайиб, фаза бўйича кечикади. Бу ҳодисаларни бартараф қилиш мақсадида ростланувчи объект автомат ростлагич билан таъминланади. Ростлагич созланишининг ўзгармас параметрларида бошқарувчи ёки ростловчи таъсир ва ростланувчи катталик ўртасидаги боғланиш ростлаш қонуни дейилади. Автомат ростлагичлар дискрет – импульсли ёки узлуксиз ҳаракатли бўлади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling